БАА чемпионати. Шукуров жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Оқил Абдубарноев
26 дек 2021, 22:25
БАА чемпионати 11-тури доирасида "Ал Шаржа" ва "Банни Яс" жамоалари иштирокидаги баҳс бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Отабек Шукуров тўп сурадиган "Ал Шаржа" клуби БАА Про-лигасининг навбатдаги тур доирасида "Банни Яс"ни ўз майдонида қабул қилди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар таркибида голларга Кайо, Саиф Рашид ҳамда Густаво Мюллер муаллифлик қилди.

Отабек Шукуров иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда алмаштирилди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia