

Бу жадвалнинг сўнгги поғонасини эгаллаб турган "Бани Яс" учун мавсумдаги илк ғалаба бўлди. Меҳмонлар таркибидаги Отабек Шукуров тўлиқ ўйнаган бўлса, Акмал Мозговой 90+3-дақиқада захирадан майдонга тушди.
БААда ўйнаётган яна бир ҳамюртимиз Абдулла Абдуллаев фаолият олиб бораётган "Дибба ал-Фужайра" жамоаси эса пешқадамлардан бири "Ал Ваҳда" билан баҳсда сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол уриб, очко тортиб олди. Ҳамюртимиз иккинчи бўлим бошида захирадан майдонга тушди.



