

Матбуот анжумани давомида "Реал" футболчисига унинг вазни борасида савол беришди. Бу эса 31 ёшли хавбекка маъқул келмади ва бироз жахли чиқиб, вазни барқарорлигини айтди.
Матбуот анжумани якунланганидан кейин ўша саволни берган журналист Азар билан селфи тушмоқчи бўлди. Бироқ футболчи ўша саволни журналистга эслатиб, селфи тушишдан бош тортди.



