

Немис жамоаси ЕЧЛнинг иккинчи ярим финал баҳси жавоб ўйинида "Арсенал" аёллар жамоасини 3:2 (умумий ҳисобда 5:4) ҳисобида мағлуб этди ва ҳал қилувчи баҳсга йўлланма олди.
Финалда ушбу жамоа "Челси"ни ярим финалдан чиқариб юборган "Барселона"га қарши ўйнайди. Финал учрашуви 3 июнь куни Эйндховенда бўлиб ўтади.



