Аёллар футболи. Ўзбекистон U-19 Душанбега йўл олмоқда

Narzulla Saydullayev
23 окт 2016
Эртага Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Тожикистонга учиб кетади.

Терма жамоамиз кейинги йил Хитойда бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионатига чиқиш учун саралаш баҳсларида қатнашади. Вакилларимиз ўрин олган гуруҳнинг саралаш ўйинлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистонинг гуруҳида Тожикистон, Хитой Тайпеи ва Гонгконг жамоалари ўрин олган.

Гуруҳда биринчи бўлган жамоа Осиё чемпионати финал босқичига йўл олади.

Бугун қизларимизни кузатиш маросими бўлиб ўтди. Унда ЎФФ вице-президенти Сардор Раҳматуллаев, ЎФФ терма жамоалар маркази раҳбари Асқар Толибжонов қатнашиб футболчиларга омад тилашди.

Маълумот учун, айнан мана шу жамоа ўтган ҳафта Тошкентда бўлиб ўтган мусобақасида чемпион бўлган эди.

Саралаш баҳслари тақвими:

27 октябрь

Ўзбекистон - Тожикистон
Хитой Тайпеи - Гонгконг

29 октябрь
Тожикистон - Хитой Тайпеи
Гонгконг - Ўзбекистон

31 октябрь

Ўзбекистон - Хитой Тайпеи
Гонгконг - Тожикистон


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia