UZ

Сўнгги янгиликлар

08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  0 08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  0 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  1 08:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2  26 07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  1 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  97 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  13 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  11 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  68 22:57Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади  6 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  2 21:55"Тоттенхэм" АПЛда ўтган йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти  2

Аёллар футболи. Ўзбекистон кубогининг финали 24 октябрда ўтказилади Янгиликлар

Аёллар футболи. Ўзбекистон кубогининг финали 24 октябрда ўтказилади

Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг финал учрашувига Тошкентнинг "Бунёдкор" ҳамда Қаршининг "Севинч" жамоалари етиб келишди.

Чемпионлик пойгасида ҳам жиддий рақобат қилаётган мазкур икки клуб ўртасидаги ҳал қилувчи ўйинга бўлган қизиқиш катта.

Режага кўра финал ўйини 25 ноябрь куни ўтказилиши керак эди. Тақвим бўйича 17-26 октябрь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида аёллар ўртасида CAFA кубоги бўлиб ўтиши белгиланганди. Бироқ, айрим сабабларга кўра Бишкекдаги мусобақа кейинроққа қолди. Натижада октябрь ойининг юқорида келтириб ўтилган кунларида бўшлиқ юзага келди. Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси ўзаро келишиб, мана шу вақт оралиғида мамлакат кубогининг финал учрашувини ўтказишни лозим деб топди. Бу қарор шунингдек кубок финалининг ноябрь ойи сўнггига қолиб кетмаслигини ҳам таъминлаб беради. Ўз навбатида Тошкент ва Қарши жамоалари ҳам юқоридаги қарорни қўллаб-қувватлашди.

Шундан келиб чиқиб, 24 октябрь — пайшанба куни финал учрашуви Тошкентдаги "Тўқимачилик" стадионида ўтадиган бўлди. Беллашув соат 15:00да старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика