

Австралия термаси бош мураббийи Грэм Арнольд ўз хоҳишига кўра лавозимини тарк этишини маълум қилди.
Арнольд 2018 йилнинг ёзидан бери Австралия терма жамоасини бошқариб келаётганди. "Соккероуз" унинг қўл остида ЖЧ-2022 1/8 финалига қадар етиб борган ва Аргентинага мағлуб бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 саралаш босқичи 3-босқичининг дастлабки икки ўйинида Австралия атиги 1 очко тўплаганди. Терма жамоа Баҳрайнга 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, Индонезия билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Австралия 10 октябрь куни 3-тур учрашувида Хитой терма жамоасига қарши майдонга тушади.



