

Бу ҳақда AS хабар берди.
Футболчи учрашувнинг 7-дақиқасидаёқ майдонни тарк этди.
Футболчига соннинг орқа қисми шикастланиши ташхиси қўйилган. Унинг тикланишига 1 ойча вақт кетади.
Кокенинг жароҳати "матрасчилар"нинг кадрлар масаласини оғирлаштиради. Мадрид клуби бош мураббийи Диего Симеоне аввалроқ янги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаш зарурлигини айтганди.
"Атлетико" навбатдаги ўйинини 20 август куни меҳмонда "Бетис"га қарши ўтказади.



