"Атлетико" Облакнинг ўрнига бошқа дарвозабон топиб қўйди

Mirjalol Normatov
2 июн 2018, 17:33
"Атлетико" раҳбарияти ёзги трансферлар ойнаси вақтида дарвозабон Ян Облакнинг кетишига тайёрланмоқда.

"Independent" нашри хабарига кўра, посбон жамоа билан шартнома узайтирмасликни ва клубдан кетишни истамоқда. 25 ёшли футболчининг хизматларига "Ливерпуль" ва "Арсенал" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Словенияликнинг товон пули 100 млн еврони ташкил этади.

Шу боисдан, "матрасчилар" раҳбарияти Облакнинг ўрнига дарвозабон топиб қўйди. Агарда Облак жамоадан кетадиган бўлса, жамоа "Атлетик"дан Кепа Аррисабалага билан шартнома имзолайди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›