"Атлетико" Луис Суарес билан хайрлашишга қарор қилди

Alisher
23 дек 2021, 13:07
Тажрибали уругвайлик форвард Луис Суарес жорий мавсум сўнггида катта эҳтимол билан Мадриднинг "Атлетико" клубидан кетади.

Испан топ-клуби раҳбарияти 34 ёшли футболчи билан янги шартнома имзолашни режалаштиришмаяпти.

Амалдаги келишув 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ҳужумчи жорий мавсумни муваффақиятли ўтказа олмаяпти.

Луис Ла Лига доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Todofichajes