"Атлетико" футболчиси "Вулверхэмптон"га ўтмоқда

Mirjalol Normatov
20 дек 2022, 21:55
"Атлетико" ҳужумчиси Матеус Кунья фаолиятини АПЛда давом эттиради.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, Мадрид клуби ва "Вулверхэмптон" футболчининг ижараси борасида келишувга эришган. "Бўрилар" футболчини 40-50 млн евро атрофида сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олади.

Яқин вақтлар ичида ҳужжат ишлари ҳам якунланади. Инглиз клуби футболчининг тиббий кўригини ҳам ташкиллаштириб қўйган.

Ушбу мавсумда Кунья ЛаЛигада 11 ўйинда қатнашиб, 2 голга ассист бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›