

Мадрид клуби "Вильярреал" ҳужумчисининг трансферини эълон қилди. Томонлар 4 йиллик шартномага имзо чекишди.
Олдинроқ, битим нархи 30+5 млн еврони ташкил этиши маълум қилинганди.
Норвегиялик ўтган мавсум Ла Лигада 34та ўйинда 23та гол урган ҳолда иккинчи тўпурарга айланди.



