UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01Фатининг отаси "Барселона"дан қаттиқ ранжиган ва ўғлини бошқа клубга олиб кетмоқчи  0 18:45Клубни "Атлетико"га қиёслаган ҳамда легионерларсиз испанча услубдаги жамоа қурмоқчи бўлган Луисма Эрнандес "Металлург"да қандай фаолият олиб борди?  2 18:35"Луисма Эрнандеснинг кетиши натижага боғлиқ эмас, номзодлар орасида хорижлик мураббий фаворит бўлиб турибди" — "Металлург" бош директори   1 18:28Ван Бастен Нидерландия термасида ван Дейк сардорлиги ҳақида: "У фақат шовқин кўтариб, ваҳима қиляпти. Яхши етакчи фикрларини хотиржам изоҳлайди"  0 18:06Моуриньо "Рома"да қолади  2 17:44Эктор Бельерин "Бетис"га қайтишга яқин  0 17:29Азарга Туркиядан "совчи" чиқди  0 17:17"Наполи" Кварацхелия билан шартномани узайтиради  2 16:55Ўзбекистон сентябрда Болгария термасига қарши ўйин ўтказади  21 16:36"Ливерпуль" Бундеслигадан ҳимоячи топиб қўйди  0 16:09Артём Дзюба — РПЛда март ойининг "Энг яхши футболчиси"  2 15:03А.Никимбаев Норсафаров бўйича: "РПЛда шундай ҳолат бўлганида, детекторда текширардилар"  40 14:28"Ювентус" Влаховичга АПЛдан ўринбосар топиб қўйди  1 14:01ПСЖ Манчинини таклиф қилмоқчи  2 13:21Франция деярли 40 йилдан бери биринчи марта саралашнинг дастлабки 2 та ўйинида гол ўтказмай, ғалаба қозонди  0

"Аталанта"да барчаси жойида эмас. Гасперини ўзи қурган нарсани барбод қилмоқда Янгиликлар

"Аталанта"да барчаси жойида эмас. Гасперини ўзи қурган нарсани барбод қилмоқда

Мутахассиснинг ҳозирги клубидаги муаммолари.

Жан Пьеро Гасперини "Аталанта"ни 2016 йилнинг июнида қабул қилиб олди. Бергамоликлар мутахассис билан ўшандан бери кўп яхши лаҳзаларни ўтказишди. Масалан, Гасперини 2017 йилда "Аталанта"ни еврокубокларга олиб чиқди — 27 йилда илк бор.


Бергамоликлар 2019 йилда тарихларида илк бор Чемпионлар лигаси плей-оффига чиқишди. "Аталанта" кетма-кет уч йил Италия чемпионатида 3-ўринни эгаллашди ва бу клуб учун катта натижадир.



Гасперини қўл остида "Аталанта" нафақат янги маррани забт этди, балки жозибали футбол кўрсатди. Бу жамоа Европа бўйлаб янги мухлислар орттиришга ёрдам беради. Гасперини 2019 йилнинг июнь ойида Бергамонинг фахрий фуқаросига айланди.


Бу йиллар давомида мутахассисда шаҳар билан ўзгача алоқага ўрнатилди. "Аталанта"нинг барча муваффақиятлари у билан тўғридан-тўғри боғлиқ. Аммо, сўнгги вақтлар клуб ичида ғалати воқеалар содир бўлмоқда. Ва барчасида бош мураббийнинг номи келиб чиқмоқда.


Илк катта жанжал 2020 йилнинг сўнггида рўй берди. Гасперини ўша пайтдаги жамоа сардори Алехандро Гомес билан жанжаллашди. Можаро "Мидтьюлланд"га қарши Чемпионлар Лигаси ўйини вақтида авж олди. Футболчи мураббийнинг кўрсатмасини қилишдан бош тортди ва ўйин позициясини ўзгартирмади.



Аргентиналик иккинчи таймда майдонга чиқмади. Кейинроқ у ва мураббий ўртасида жанжал бўлганини айтди. Гомеснинг сўзларига кўра, Гасперини можарони куч билан ҳал қилмоқчи бўлган. Вазият деярли фалокатга айланди.


Ушбу воқеадан сўнг Гомес деярли майдонда кўриниш бермади. Гасперини буни конфликт билан эмас, хавбек жамоа учун фойдасиз бўлиб қолгани билан изоҳлади. Аргентиналик бунга жавобан ижтимоий тармоққа унинг бошқа ўйинлардаги турли позициялари акс этган суратларни жойлаштирди.


Футболчи мураббийни эшитмасдан айб иш қилганини тан олди. Ўйинчи мураббий олдида кечирим сўради, у кечирмади. Инсайд ва Гомеснинг сўзларига кўра, Гасперини келишишни хоҳламади, аксинча, можарони қўзғатган. Клуб раҳбарияти мутахассис тарафини олди.


Гомесда "Аталанта"тан кетишдан бошқа вариант қолмади. Хавбек 2021 йилнинг январида "Севилья"га ўтди. Бергамоликлар нафақат сифатли ўйинчи, балки ундан муҳимроғи бўлган жамоа етакчисини йўқотишди. Бундан бир ойдан сўнг янги келишмовчилик бошланишига сал қолди.


Гасперини барчанинг кўз ўнгида Йосип Иличичга қаттиқ танбеҳ берди, гарчи бундан олдин шахсий муаммолар сабаб футболчини омма олдида қўллаб-қувватлаган бўлса ҳам. Шундай фикрлар борки, словениялик мутахассиснинг Гомес билан бўлган зиддиятида аргентиналик тарафини олгани учун унга нисбатан гина-кудуратни сақлаб қолган.


Бир муддат клубдаги вазият тинчиди ва бу Алексей Миранчук келишигача давом этди. Бу трансфер Гасперини ва "Аталанта" раҳбарияти ўртасидаги келишмовчиликка сабаб бўлди. Бергамоликлар футболчи учун деярли 15 миллион евро тўлашди — бу улар учун катта маблағ.


Аммо, хавбек 2 йил давомида асосий таркибда атиги 11 марта майдонга тушди. Мутахассис ўйинчига ишонч билдирмаслигини очиқчасига маълум қилди, аммо уни бошқа жамоага қўйиб юбормади. Клуб эса буни тушунмади.


Миранчук барибир "Аталанта"ни тарк этди ва ижара асосида "Торино"га ўтди. Гасперини агар Туринда барчаси яхши бўлса, футболчига қайтмасликни маслаҳат берди. Ўз ўйинчисига қилинган энг яхши мурожаат эмас. Аммо, олдин бундан ёмонроғи ҳам бўлган.


Бергамоликлар бош директори Лука Перкасси Миранчук мураббий қарорига кўра клубдан кета олмаганини маълум қилди. Мутахассис буни хато деб атади ва раҳбарият футболчининг тақдирини ҳал қилганини айтди. Мавсум стартида бош директорни ёлғон гапиришда айблаш — яхши ғоя эмас. Аммо, бу билан барчаси тугамади.


Яқинда ОАВда Гасперини мавсумолди машғулотларида Руслан Малиновский билан жанжаллашгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Шундан сўнг украиналикнинг "Аталанта"дан кетиши мумкинлиги маълум бўлди. Футболчи А Сериянинг янги мавсумида иккита ўйинда битта гол ва битта ассист қайд этди.



Мутахассис яқинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида хавбекка иши учун миннатдорчилик билдирди. Шу билан бирга у бергамоликлар бир мавсумда олтитадан кўп гол уриши мумкин бўлган ўйинчи излаётганини айтди. Малиновский эса ўтган мавсум А Серияда айнан шунча самарали ҳаракат қилган эди, шу сабаб италиялик кимни назарда тутгани маълум бўлди.


Шу Малиновский ўтган мавсум якунига кўра А Сериянинг энг яхши ассистенти бўлди ва жамоага самарали ҳаракатлари билан ёрдам беришда давом этмоқда. Кўпчилик мураббийлар таркибни кучайтириш муҳимлиги ҳақида гапиришмоқда. Аммо, Гасперини ўз жамоаси сифатида ва раҳбариятнинг трансфер бозоридаги ишидан норозилиги очиқчасига айтмоқда.


Бергамоликлар ҳар доим биринчи навбатда ўзларининг бирлиги ва жамоавий руҳи билан ажралиб туришган. Ҳозир эса бу нарса уларда йўқ.


Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика