"Астон Вилла" МЮ дарвозабонини сотиб олмоқчи

Narzulla Saydullayev
11 май 2017
"Астон Вилла" устози Стив Брюс "Манчестер Юнайтед" посбони Сэм Жонстон борасидаги миш-мишларга изоҳ берди.

Айни пайтда 24 ёшли Жонстон "Вилла" сафида ижарада ўйнамоқда ва Брюс у билан доимий шартномага эга бўлмоқчи.

"Мен Жозе билан телефонда гаплашдим, энди у билан шахсан учрашмоқчиман- дейди Брюс manutd.ru. - Яхши янгиликлар бўлади деб умид қиламиз".

Эслатиб ўтамиз, Жонстон "Астон Вилла"га январь ойида ижарага берилганди ва айни пайтга қадар 22та ўйин ўтказди.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: manutd.ru