UZ

Сўнгги янгиликлар

"Астана"даги ўзбеклар кимлар бўлади? Янгиликлар

"Астана"даги ўзбеклар кимлар бўлади?

"Астана" бошқарувини қўлга олган Вадим Абрамов ўз интервьюларида Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар футболчисини таркибга жалб қилиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтганди.
Бугун "СА" офисига ташриф буюрган мураббий мазкур саволимизга жавоб берди.

"Яқинда жамоа билан танишаман. Ўзбекистондан ўзимга таниш бўлган футболчилар ичида Александр Гейнрих билан Ислом Тўхтахўжаевни кенгайтирилган таркибимга киритганман. Гейнрих улар ичида биринчи ўринда турибди. Бу футболчи доим ҳам ўз имкониятини тўлиқ ишга солмайди. Ўзбекистон терма жамоасини бошқарганимда у энг зўр ўйинчиларимдан бири эди. "Актобе" у билан шартномасини узайтирмас экан, мен уни жамоамизга қабул қилишга тайёрман. Яна легионерлар бўладими? Аввало маҳаллий футболчилар билан яқиндан танишишим керак. Легионер футболчини ҳар доим топса бўлади. Аммо мақсад "Астана"ни ривожлантириш экан, аввало қозоғистонлик футболчиларга эътибор қаратишим керак деб ўйлайман. Қолаверса улар Қозоғистон терма жамоаси учун ҳам асқотишлари мумкин", - дейди Вадим Карленович.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон БАА билан ўйнайди, Рўзиқул Бердиев вақтинча бош мураббий Ўзбекистон БАА билан ўйнайди, Рўзиқул Бердиев вақтинча бош мураббий
Жорий йил Ўзбекистон миллий терма жамоаси олдида жиддий ўйинлар...  236
Рўзиқул Бердиев бўйича ЎФФ ахбороти Рўзиқул Бердиев бўйича ЎФФ ахбороти
Ўзбекистон Футбол Федерация мураббий Рўзиқул Бердиев бўйича матбуотда ...  107
ЎФФ матбуот хизмати Рўзиқул Бердиев ҳақидаги хабарга изоҳ берди ЎФФ матбуот хизмати Рўзиқул Бердиев ҳақидаги хабарга изоҳ берди
Ўзбекистон терма жамоасига "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев...  89
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: