UZ

Сўнгги янгиликлар

21:28"Реал" футболчиси жамоа машғулотида жароҳат олди  0 20:59Пол Инс: "Санчес МЮни танлади, чунки "Сити"да ном ҳам, совринлар ҳам, тарих ҳам йўқ"  14 20:32Маркиньос Неймар трансфери ҳақида: "Испан матбуоти бизни безовта қилмоқчи"  4 20:11“Локомотив” Дубай йиғинидаги сўнгги ўйинида “Краснодар” билан баҳс юритди  11 20:04Майкл Оуэн: "Санчес МЮни эмас, "Сити"ни танлаши керак эди"  14 20:02“Хоразм” тайёргарликни қачондан бошлайди?  19 19:36Юпп Хайнкес 2013 йилда "Челси" ва ПСЖга рад жавобини берган  12 19:14Моуриньо Санчес ҳақида: "МЮга ҳужумда рақобат зарур"  13 19:07Эрнесто Вальверде: "Месси менга кўп ташвиш келтирган"  19 18:53Умид Аҳмаджонов "Реал Мадрид" Академияси директори билан учрашди  35 18:47АПЛ клуби ўз сафига футболчи қўшиб олди  4 18:27Омар Моманидан янги карикатура: Санчес нега МЮга ўтишни истади?  18 18:20Сэр Алекс Фергюсон Алексис Санчесни кутиб олди + ФОТО  13 17:49Мессининг кечаги ишини кўрдингизми? (ВИДЕО)  34 17:28Йўғе?! Балотелли "Ювентус"га ўтади  17

Асрор Алиқулов: "Рақибнинг қарши ҳужумидан эхтиёткор бўлиш талаб этилади" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Рақибнинг қарши ҳужумидан эхтиёткор бўлиш талаб этилади"

Миллий терма жамоамизнинг Иордания билан ўтказган дастлабки ўйинидан сўнг, терма жамоамизнинг собиқ футболчиси Асрор Алиқуловнинг фикри билан қизиқдик.
Алиқулов гарчи бугунги кунда ҳамон майдонда жавлон ураётган бўлсада, миллий терма жамоага чақирилмай қўйди. Лекин ўз вақтида терма жамоа мудофаа чизиғини Асрор Алиқуловсиз тасавуур этиш қийин эди. Футболчининг бош жамоамиздаги статистикасига эътибор қаратадиган бўлсак, 63та ўйин (5306 дақиқа) ўтказганини кўриш мумкин.

- Йигитларимиз Аммандан муҳими қониқарли натижа билан қайтишди. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, жамоамиз ёмон тўп сурмади. Ҳужумларимизнинг кўпи асосан чап қанотдан уюштирилгани билан эсда қолди. Бундан кўриниб турибдики, Жасур Ҳасанов ўз ишини яхши уддалади. Унинг фаол ўйин намойиши этиши бизга қўлга келди. Унга қарама-қарши қанотда эса рақибларга айтарли хавф туғдира олмадик. Умуман олганда, 1:1 натижаси жавоб баҳсидан олдин қониқарли бўлди.

- Иордания таркибида таниқли ва ўйинни ўз қўлига оладиган етакчи футболчилари бўлмасада, улар ҳам ташаббусни ўз томонларига оғдиришга ҳаракат қилишди. Лекин шунга қарамай, ўйинда футбочиларимизнинг устунликка эришгани барибир сезилиб турди.

- Ҳимоячилар ҳақида нима дейишим мумкин? Битта ўша гол бўлган холатдаги хатони ҳисобга олмаганда, Иордания футболчилари қолган вақтлар мобайнида ҳимоячиларимизга жиддий ташвиш туғдирмади. Ўз дарвозамиздан ўтказиб юборган ягона голда, мудофаа чизиғида ҳаракат қилган футболчиларимиз бир-бирларини унчалик ҳам яхши тушунишмади ва пала-партиш ҳаракатлар эвазига гол ўтказиб юборди.

- Жавоб баҳсида имконият бизда кўпроқ. Лекин бунга олдиндан ортиқча ишониб юбормаслик керак. Негаки, Иордания ҳам ўз гуруҳида бекорга 3-ўринни қўлга киритмаган. Асосий эътиборни ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбормасликка қаратишимиз керак. Рақибнинг қарши ҳужумидан эхтиёткор бўлиш талаб этилади. Шу боис Тошкентдаги ўйинда ҳимоячиларнинг масъулияти икки хисса ортади деб ҳисоблайман.

- Жавоб баҳсида ҳимоя чизиғида кимлар бўлиши ҳозирча маълум эмас. Мураббийлар ўша куни ким тайёр бўлса, шу ҳимоячиларнинг хизматидан фойдаланади. Фикримча Аммандаги ўйинда ҳимоячиларимиз ёмон ўйнашмади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ярим финал муборак! Ярим финал муборак!
Хитойда давом этаётган U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Япония U-23 - ...  575
Испания. "Реал" "Депортиво"ни шарманда қилди Испания. "Реал" "Депортиво"ни шарманда қилди
Испания чемпионатининг 20-турида "Реал" ўз майдонида...  290
Ла Лига. “Барселона” меҳмонда йирик ҳисобда ғалаба қозонди Ла Лига. “Барселона” меҳмонда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Каталонияликлар “Бетис” майдонида йирик ҳисобдаги ғалабага эришди.   200
"Роналду тарихдаги энг зўри эмас" "Роналду тарихдаги энг зўри эмас"
Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадона "Реал"...  111
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг