Асрор Алиқулов: “Футболда натижани олдиндан айтиб бўлмайди“

Mirjalol Normatov
12 сен 2024, 20:23
Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган “Бухоро” - “Машъал” (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ғалабани жамоамиз ҳомийсининг 33 йиллик юбилейига бағишлаймиз. Учрашувга профессионал ёндашган ҳолда тайёргарлик кўрдик ва бу ўз самарасини берди. Гол уриб олганимиздан сўнг “Бухоро” жамоаси катта куч билан олдинга ўтди. Яхши ҳимояландик ва рақиб ҳужумларини бартараф этишга эришдик. Ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармай қолди ва ғалабага эришдик. Жамоамиз аъзолари ва мухлисларимизни табриклайман.

- Ўша ўйин бошида жамоангиз пенальтидан гол урмаганида, ҳисоб бошқачароқ бўлиши муминмиди?

- Футболда натижани олдиндан айтиб бўлмайди. Тезкор голимиз бўлмаганида ҳам олдинга ўтиб, голли вазиятларни юзага келтиришга интилардик. Ўйин олдидан тайёргарликда кўп жамоалар “Бухоро”га қарши позицион ҳужум ташкил эта олмаётганини кўрдик. Шунга қараб режа туздик, позицион ҳужумлар мақсадларимиздан бири бўлди. Таркибимизда етарлича ижрочилар бор, удалалишимизга ишончим комил эди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia