

Унда ЎФА ва МОҚ раҳбарияти, фахрийлар, футболчилар ҳамда мутасаддилар иштирок этди.
Учрашув давомида Асқар Толибжоновнинг узоқ йиллик фаолияти ёдга олинди. Футболимиз ва терма жамоаларимизнинг ривожланишига қўшган ҳиссаси эътироф этилди. ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов футбол жамоатчилиги номидан табриклаб, узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилади.
Тадбир якунида миннатдорчилик рамзи сифатида эсдалик совғалари топширилди.









