UZ

Сўнгги янгиликлар

23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  0 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  2 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди.  64 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  7 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  11 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  16 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1

Аслиддин Тоштемиров: "Осиё чемпионатида ғолиб бўлмоқчимиз" Янгиликлар

Аслиддин Тоштемиров: "Осиё чемпионатида ғолиб бўлмоқчимиз"

Хабарингиз бор, Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон (U-19) ёшлар терма жамоаси 5-15 июнь кунлари пойтахтимиздаги "Чиғатой" базасида йиғин ташкил этди.

Биз мазкур йиғин давомида фаол иштирок этиб, назорат учрашувида гол киритган ёш иқтидорли ҳимоячи, Яйпаннинг "Турон" клуби аъзоси Аслиддин Тоштемировнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Аслиддин, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафидаги йиғин таасуротлари билан ўртоқлашсангиз...

- Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафидаги йиғинда катта тажриба тўпладим. Бизга ЎФА томонидан барча шароитларни аъло даражада яратиб беришди. Терма жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе бизни яқинда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига муносиб тайёрламоқда. Умуман айтганда, ушбу йиғин кўтиринки руҳда ташкил этилди деб айта оламан.

- Гарчи назорат учрашуви бўлсада, "Нефтгазмонтаж" клуби қарши бўлиб ўтган ўйинда гол киритдингиз. Айтингчи, терма жамоа сафида гол киритиш сизга қандай иштиёқ берди?

- Ватан терма жамоаси сафида гол киритиш ҳар қандай футболчига жуда катта мотивация беради. Бу гол мендаги ўзимга бўлган ишончни янада шакллантирди. Насиб бўлса, астойдил ҳаракат қилиб терма жамоа ютуқларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.



-"Турон" клубига келиб қўшилишнгиз қандай бўлган?

- Аввал Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси сафида ўйнардим. 2018-йилда "Турон" клуби президенти Абдуваҳоб Аҳмадалиевнинг таклифига кўра ушбу жамоа сафига қўшилдим. "Турон"да жамоавий муҳит шаклланган, мослашиб кетиш қийин кечмади.

- Олдинда кутиб турган нуфузли турнир олдидан Ўзбекистон U-19 терма жамоасини имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Юқорида айтганимдек, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ҳамда мураббийлар штаби бизни Осиё чемпионатига муносиб тайёрлашмоқда. Тимур ака бизга жамоавий ҳамжиҳатликни ўргатмоқдалар. Мен Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Осиё чемпионатида ғолиб чиқишига ишонаман, насиб бўлса бу ишни уддалаймиз.

-Келажакдаги мақсадларингиз қандай?

- Келажакдаги мақсадларим Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида Осиё чемпиони бўлиш, "Турон" жамоаси билан Суперлига йўлланмасини қўлга қўлга киритиш кабилардан иборат.

- Интервью учун раҳмат. Келгусидаги фаолиятингизда омад тилаймиз!


Бекзод Толибов суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика