UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57"Барселона" Горецкани қишда текинга қўлга киритмоқчи  0 23:40"Реал" ярим ҳимоячиси L'equipe талқинига кўра йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4 23:26"ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик!  57 23:21Ханданович «Интер» билан шартномани узайтирмоқчи  1 22:55"Челси"дан кетган футболчилардан иборат рамзий терма жамоа ФОТО  13 22:40"Бавария" - "Вольфсбург". Таркиблар маълум   14 22:40«Реал»нинг бугунги машғулотида олти футболчи қатнашмади  14 22:22Аллегри: «Ювентус»нинг мақсади «Лион»нинг натижасини такрорлаш  3 22:11Виктор Кумиков: “Олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик”  9 21:55Неймар "Монпелье"га қарши ўйнамайди, бунинг сабаби маълум  16 21:42Дрис Мертенс: "Мен Месси ҳам, Марадона ҳам эмасман"  5 21:20Карим Бензема: "Франция терма жамоасидан чақирув олишга ишонаман"  6 20:39Вадим Абрамов: “Камчиликлар устида ишлашда давом этамиз”  57 20:32Игорь Шквирин: “Жанговор дуранг бўлди”  11 20:28Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади  261

13 янв 18:01
Янгиликлар

Аслида "Олтин тўп"ни ким олиши керак?

Бир неча соатлардан сўнг 2013 йилнинг энг яхши футболчиси номини билиб оламиз.
Аминмизки, ушбу юксак унвоннинг кимга берилиши борасида мухлислар ўртасида қизғин мунозаралар кечмоқда.

Кимдир Роналдунинг имкониятларини юқори баҳолаётган бўлса, кимдир Месси учун жон куйдирмоқда. Яна кимдир Франк Рибери томонда жанг олиб бормоқда. Аммо биласизми, олтин тўпнинг қайси футболчига топширилиши борасидаги мунозаралар жаҳон футбол ҳамжамиятида кўзга кўринган шахслари ўртасида ҳам қизғин паллага кирган. Қуйида ким қандай фикрда экани билан танишиб олиш имконига эгасиз. Ишонамизки, футбол оламида ўз ўрнига эга бўлган ўйинчилар-у мутахассисларнинг фикрлари сиз азиз мухлисларни бефарқ қолдрирмайди.

Ариен РОББЕН: Фикримча олтин тўп Криштиану Роналдуга насиб этади. Чунки ўтган йил у ҳаммадан зўр ўйин кўрсатди. Қолаверса, олтин тўп шахсий соврин саналади ва у дунёнинг энг яхши футболчисига берилади. Роналду эса бугунги кунда жаҳондаги энг етакчи футболчидир.

Сандро РОССЕЛ
: Агар олтин тўп футболчининг жамоаси олиб бораётган сиёсат ёки матбуотда чиқаётган турли хабарлар эмас, балки ижрочининг салоҳияти ҳисобга олинган ҳолда берилса, у Мессига насиб этишига шубха қилмайман. Мен учун жаҳоннинг энг яхши биринчи ўйинчиси ҳам, иккинчиси ҳам, хатто учинчиси ҳам Лионел Месси.

Тиерри АНРИ: Ўйлашимча, Франк Рибери олтин тўпга лойиқ ўйин намойиш қилди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Франк ҳурмат қилишга арзийдиган футболчи. У билан бирга тўп тепиш жуда ажойиб. Боиси у ўзи гол ургандан кўра яхшироқ вазиятда турган шеригини тўп билан таъминлашни афзал кўради. Бу эса тақсинга лойиқ. Умид қиламанки, футболчилар орасидаги энг юксак унвон ватандошимга насиб қилади.

Флорентино ПЕРЕЗ: Жаҳоннинг энг яхши футболчиси Роналду бўлишига ишончим комил. Замонавий футболда унга тенг келадиган футболчи йўқ.

Хосеп ГВАРДИОЛА: Менимча бу унвон учун Риберидан кўра лойиқроқ ўйинчи йўқ. У ортда қолган мавсумда барча совринларга эга чиқди. Демак, олтин тўпни француз футболчиси олиши керак. Аммо бу гапим билан Месси ва Роналдуда имконият йўқ демоқчи эмасман. Улар ҳам ажойиб ўйин кўрсатишди.

Карло АНЧЕЛОТТИ: Ана энди Роналдунинг вақти келди. Бу сафар Криштиану ушбу юксак унвонга эга чиқмаса адолатдан бўлмайди, назаримда. Бунинг учун унда имкониятлар етарли. У ўтган йилда нафақат ўзи учун, балки бутун жамоа фойдаси учун жуда қаттиқ ҳаракат қилди, катта фойда келтирди. Менимча, Роналду олтин тўпга лойиқ.

Диего МАРАДОНА: Ортда қолган йил фақат ва фақат Португалиялик футболчи учун аталди. Адолат юзасидан ҳам олтин тўп Роналдуга берилиши керак. Месси бўлса йилни асоан жароҳатини даволаш билан ўтказди. Демак, унинг имконияти пастроқ.

РОНАЛДО: Олтин тўп яна бир бор Мессига топширилади. Чунки у ҳаммадан зўр.

Златан ИБРАГИМОВИЧ: Фикримча учала номзод ҳам олтин тўпга лойиқ. Лекин бу соврин аслида қорбобога берилса ажойиб иш бўларди.

Кўриб турганингиздек, ҳамма ҳар хил фикрда. Сизчи?! Сизнингча бу унвон кимга насиб этиши керак?

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –...  288
Бобомуродовнинг футболдан бутунлай четлатилишига сабаб бўлган вазият. ВИДЕО Бобомуродовнинг футболдан бутунлай четлатилишига сабаб бўлган вазият. ВИДЕО
Олий лига ҳакамларидан бири Рустам Бобомуродов футболдан бутунлай...  256
Олий лига. 22-тур. "Локомотив" "Пахтакор"га ютқазди ва бошқа ўйинлар Олий лига. 22-тур. "Локомотив" "Пахтакор"га ютқазди ва бошқа ўйинлар
Бугун олий лигада 22-турнинг дастлабки учта учрашуви бўлиб ўтди.  249
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: