

Футболчи билан "кўк-анорранглилар" спорт директори Эрик Абидаль суҳбатлашди. У бразилиялик футболчини машғулотлардан бўйин товлагани учун жазолаш мумкинлигини айтди.
Бундан ташқари улар шартномани бекор қилиш бўйича гаплашишган. Артур шундай қилиб ортиқ "Барселона" либосида майдонга тушмайди.
Футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.



