Артета Обамеянгни "Арсенал"да сақлаб қолмоқчи. Ҳужумчининг ўзи ЕЧЛда ўйнашни истайди
03 июн 2020 01:36
Янгиликлар
Артета Обамеянгни "Арсенал"да сақлаб қолмоқчи. Ҳужумчининг ўзи ЕЧЛда ўйнашни истайди
Футболчи билан музокараларни "тўпчилар" устозининг шахсан ўзи ўтказмоқчи.
"Арсенал" форварди Пьер-Эмерик Обамеянгнинг амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Шу туфайли Микель Артета футболчини жамоада қолдириш учун ҳаракат қилиб кўради, дейилади Daily Telegraph хабарида.
Таъкидланишича, габонлик ҳужумчига "Барселона", "Челси" ва ПСЖ клублари таклиф билан чиқиши кутилмоқда. 30 ёшли футболчининг ўзи эса Европа Чемпионлар Лигасида ўйнамоқчи.
У жорий мавсум 17та гол уриб, 2 бор жамоадошларининг голларига ҳаммуаллифлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар