UZ

Сўнгги янгиликлар

14:26«Эвертон» «Ливерпуль» ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Иско: "Асенсио ва Себальос бироз сабр қилишсин"  6 14:15Спортчилар ижтимоий тармоқларда  7 14:14Моуриньо кетади  10 13:45Льорис: "Реал" фақат Роналдудан иборат эмас"  8 13:43Чемпионлар лигаси. "Челси" - "Рома" ва бошқа ўйинларнинг ҳакамлари маълум  1 13:28Биринчи канал энг яхши халқ шарҳловчиси учун танлов эълон қилди  19 13:24ОЧЛ. Ярим финал баҳси "Спорт" ТВ орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади  7 13:13ОЧЛ. Бранко Иванкович 0:4 ҳисобидаги мағлубият йўққа чиқишига ишонмоқда   1 13:10Бен Фостер жуда кулгули тарзда жароҳат олди  2 12:39"Уотфорд" АПЛ тарихига кирди  10 12:14"Қўқон-1912": “Навбаҳор”га қарши тайёргарлик бошланди  18 12:00Olamsport: Рамзан Қодировнинг Ўзбекистонга ташрифи тафсилотлари, бокс бўйича Осиё чемпионати мезбони маълум  4 11:46Роппа-роса 8 йил аввал майдондаги буюм гол урилишига сабабчи бўлган (ФОТО+ВИДЕО)  8 11:42Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Setanta Sports, Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  16

Арсенсиз "Арсенал"?! Янгиликлар

Арсенсиз "Арсенал"?!

Венгернинг “Арсенал”и яна очко йўқотди. Чемпионат грандларигоа қарши ўйинларда йирик ҳисобда мағлуб бўлишни анъанага айлантириб олган “тўпчилар”, элитада жон сақлаш учун курашаётган жамоаларга билан учрашувларда ҳам очко йўқотиб туришни канда қилмаяпти.
“Канонирлар” АПЛнинг 32-тури олдидан чемпионлик учун пойгадан деярли чиқиб кетиб улгуришди. “Челси” билан орадаги фарқ олтита. “Сити” яна бир қолдирилган ўйинини ғалаба билан якунласа (бошқача бўлмаса ҳам керак) орадаги фарқ 9тага етади. Кейинги турда эса Арсен амаки ва унинг шогирдлари айнан “шаҳарликлар”га қарши майдонга тушади. Та-даам! Ва мана шу ўйинда ҳаммаси бир ёқлик бўлади.

“Суонси”га қарши ўйинни кўриб, жамоада ўзгаришлар қилиш вақти етмадими, деган фикр яна мияда айлана бошлади... Бугун инглиз матбуоти, рус сайтларидаги “Арсенал” ҳақида ёзадиган блоглар, муаллифларни ўқиб, жуда кўпчилик ушбу савол атрофида мулоҳаза юритаётганини сезиш қийин эмас.

Сешанба куни британ нашрлари “Арсенал” Венгерга ўринбосар қидиришни бошлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу сенсацион воқелик! Чунки француз мураббийи 1996 йилда Лондон жамоасини қабул қилиб олганидан буён, қандай натижалар қайд этилмасин, неча йиллар совринсиз ўтиб кетмасин, Арсен Венгерга ўринбосар излаш ҳақида хабарлар деярли чиқмаган.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам унга ишонч билдирилишда давом этилган. Албатта, бу хабарнинг чиқиши Венгер истефо беради дегани эмас. Лекин унинг амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етади. Янги шартнома эса ҳали имзоланмаган. Имзолашга эса шошилишмаяпти. Масала, кўп эҳтимол билан, мавсум якунига етгач ҳал этилади.



“Проффессор” лақабли мураббийнинг ўзи ҳам шартноманинг узайтирилиши жамоанинг мавсум ниҳоясидаги натижаларига боғлиқ бўлишини айтиб ўтди. У масъулиятдан қочмаяпти ва муваффақитсизклар учун жавоб беришга тайёр. Бошақа томондан, раҳбарият ҳам совринсиз мавсумлар учун мухлислар томонидан билдирилаётган норозиликларга эътиборсиз қололмайди ва босимни яхши ҳис этиб турибди.

Ҳар мавсум олдидан янги мақсадлар, яхши ниятлар, совринлардан умид... Лекин натижа эса йўқ. Натижа эса кутилганидек эмас. Клуб музейдаги янги совринлар учун ажратилган жойлар эса бўш.

Бу сафар улар Ўзилнинг шов-шувли трансфери, ажойиб ўтказилган биринчи давра билан яна мухлисларни умидлантирди. Лекин ҳозирги вақтга келиб “Арсенал”да фақатгина Англия Кубоги ғолиблиги учун имкониятлар сақланиб қолган холос. Жаҳон футболидаги энг қадимий турнирда “канонир”лардан ташқари “Уиган”, “Халл Сити” ва “Шеффилд” клублари қолди. Ютса бўладиган, АПЛ гранди ютиши ҳам керак бўлган рақиблар. Кўпчилик инглиз журналистлари фикрича, айнан мана шу турнир мураббийнинг жамоадаги тақдирини белгилаб беради.
Агар Арсен шу совринни ҳам қўлга кирита олмаса, иш шартнома узайтирилишигача бормаслиги мумкин.

Хўш, Венгер жамоадан кетадиган бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши мумкин? Ишсиз юрганлар орасида топ-мураббийлар қолмади ҳисоб. Ўртамёна мураббийлар билан эса “Арсенал”нинг доимий равишда Чемпионлар Лигасига йўлланма берувчи ўринларда юра оладиган даражасини ҳам хавф остига қўйиши мумкин. Бу нуқтаи назардан Венгернинг ўзи беназир.

Англия Оммавий Ахборот воситаларида французга ўринбосар бўлиши мумкин бўлган бир неча номлар тилга олиняпти. Улар қаторида Роберто Мартинес (“Эвертон”), Юрген Клопп (“Боруссия”) ва Бренден Рожерс (“Ливерпуль”) каби мутахассислар бор. Аммо...

Мартинес варианти – катта таваккалчилик. Клопп ва Рожерс шундоқ ҳам энг юқори мақсадларни ўз олдига қўядиган, кучли жамоаларни бошқаришади ва ўз ишини ташлаб, “Арсенал”га ўтиб кетишига ишониш қийин.

Яна бир номзод сифатида Венгернинг ёрдамчиси Стив Боулд кўрсатиляпти. Аммо олдинга бир қадам ташлаш мақсадида 18 йилдан буён жамоада фаолият юритаётган бош мураббийни олиб ташлаб, унинг ўрнига ёрдамчисини қўйиш кўп ҳам мантиққа тўғри келадиган ишмас ва шундай қилинса бу қарор ўзини мутлақо оқламаслик эҳтимоли юқори.



Масаланинг яна бир томони, 18 йиллик фаолияти давомида Венгер клубнинг деярли барча бўғинларидаги жараёнларда иштирок этиб келади. У академия фаолияти билан боғлиқ кўп масалаларни ҳал этади. Клуб баъзасидаги ташкилий ишларга ҳам бош-қош бўлади. У трансфер стратегиясини белгилаб беради ва янги футболчиларни ўзи танлайди.

Мухлислар ҳар қанча норози бўлмасин, ҳар қанча мавсумлар совринсиз ўтмасин, Арсен ва “Арсенал”нинг хайлашиши осон бўлмайди. Клубда ҳамма унинг кетиши олдинга қадам ташлашни таъминлаб бермаслиги мумкинлиги билан бир қаторда, ҳозирги даража ҳам пасайиб кетиши мумкинлигини яхши тушуниб туришибди. Топ-мураббий топиш борган сари қийинлашиб бормоқда. Бутун бошли механизм бир инсонга боғланиб қолган ҳолатда эса хавф икки баробар юқори бўлади. Дэвид Мойес мисоли лондонликлар раҳбариятини яна бир ўйлаб кўришга мажбур қилиши аниқ.

Умуман олганда, агар “Арсенал” Англия Кубоги соҳибига айлана олса, ҳамма хурсанд бўлиши, кўп муаммолар ҳал бўлиб кетиши мумкин. Мухлислар совринсизликдан ортиқ нолимайдилар. Раҳбарият Венгер ўрнига номзод қидириб, катта таваккалчиликка йўл қўймайдилар ва Венгерга ишонч билдирилиб, шартнома узайтирилади... Балки.

Аброр Қодиров
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувида ишлаган барча ҳакамлар мавсум охиригача четлатилди “Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувида ишлаган барча ҳакамлар мавсум охиригача четлатилди
Олий Лига 24-турида доирасидаги“Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйинидаги...  249
Олий лига. "Бунёдкор" юта олмади, "Бухоро" ва "Пахтакор"дан ғалабалар Олий лига. "Бунёдкор" юта олмади, "Бухоро" ва "Пахтакор"дан ғалабалар
Бугун олий лигада 24-тур учрашувларининг яна учтаси бўлиб ўтди.  189
Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" учрашувида ғолиб номи аниқланмади Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" учрашувида ғолиб номи аниқланмади
Испания премероси 8-туридан ўрин олган марказий ўйин Мадриддаги...  107
Испания. "Реал Мадрид" қийин лекин муҳим ғалабага эришди Испания. "Реал Мадрид" қийин лекин муҳим ғалабага эришди
Испания чемпионатининг 8-туридан ўрин олган "Хетафе" –...  118
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: