

"The Sun" маълумотига кўра, ҳимоячининг хизматларига Микель Артетанинг ўзи қизиқиш билдирган. Испаниялик мутахассис Гехи орқали мудофаа чизиғини янада мустаҳкамлашни ўйламоқда. Ушбу футболчининг трансфер суммаси 57 млн еврога баҳоланяпти.
Ушбу мавсумда Гехи барча турнирларда 11 ўйинда қатнашди. Унинг клуби билан келишуви 2026 йилга қадар давом этади.



