

Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, "Арсенал" швециялик ёш футболчига қизиқмоқда ва уни январдаёқ қўлга киритмоқчи.
Манбага кўра, Лондон клуби айни пайтда "бьянконерилар"га расмий таклиф тайёрламоқда.
Алоҳида айтиш жоиз, Италия гранди 35 миллион евродан кам бўлган таклифни кўриб чиқмайди.
Деян Кулусевски жорий мавсумда 19 ўйинда 1 та гол урди ва 2 та голли пас узатди.



