"Арсенал" Сака билан шартномани 2027 йилга қадар узайтирмоқчи

Alisher
25 дек 2021, 15:40
"Арсенал" ярим ҳимоячи Букайо Сака билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.

Журналист Экрем Конурнинг хабарига кўра, "канонирлар" 20 ёшли англиялик футболчи билан 2027 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар узайтиришмоқчи.

Сака - "Арсенал" тарбияланувчиси. Футболчи 2021/22 йилги мавсум жамоа таркибида 20та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 4та ассист қайд этди.

Ўйинчининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/Ekremkonur