UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   2 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  6 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

“Арсенал” премьер-лига чемпиони бўлмаслигининг 5 та сабаби Янгиликлар

“Арсенал” премьер-лига чемпиони бўлмаслигининг 5 та сабаби

"Мен Демба Банинг "Арсенал"га ижарага берилишини тақиқлаб қўйдим, чунки Месут Ўзилнинг трансферидан сўнг, улар бизнинг совринлар йўлидаги асосий рақибларимиз қаторига қўшилишди", - деб айтиб ўтганди Жозе Моуриньо.
"Бу мавсум ҳаммамиз "Арсенал" муҳлисига айланишимиз зарурга ўхшайди", - деб ёзди Daily Mail ходими, Жейми Каррагер ("Ливерпуль"нинг собиқ сардори).

Дарҳақиқат, "Арсенал" мавсумни кўтаринки руҳда бошлади.

Борган сари жамоанинг ишончли ўйинига ҳам ўрганмоқдамиз.

Лекин... 

“Арсенал” чемпион бўлмаслигининг 5 та сабаби:

1.  Бундай стартга тақвимнинг омадли келгани сабаб холос. 



“Бугунги кунда жамоа салоҳиятининг 80%ни сарфлаб “премьер-лига”да ҳеч бир жамоани юта олмайди”, - деган фикрларни билдирди Арсен Венгер. Шундай бўлса ҳам, чемпионат бахсларида бугунги кунгача қаршилик қилган жамоаларни “Арсенал” ютиши кутилганди. Мисол учун ўтган мавсумда шунга ўхшаш 7 бахсда 21 очко тўпланган.

Ха, ички чемпионатдаги қулай календарьни Чемпионлар Лигасида клуб “ўлим гуруҳи”га тушгани тўлдириб тургандек. Ҳозирги кунгача кучли рақибларнинг ҳеч бирига қарши баҳс олиб боргани йўқ десак ҳам бўлмайди. Рақиблар ичида кўплаб янги футболчилар харид қилган, лекин очиғини айтсак, ҳали жамоавий ўйинни топиб улгурмаган “Тоттенхэм” ва “Наполи”ни ажратиб кўрсатиш мумкин. Шубҳасиз асосий имтиҳонлар ҳали олдинда.
 
Қарши фикр: Ҳар бир рақиб ҳам “Арсенал” билан ўйинга юқори кайфиятда етиб келганди.

Ҳар бир, фақатгина, “Сандерленд”ни инобатга олмасак. Айнан дастлабки уч турда “Астон Вилла” ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этаётганди. “Фулхем” жамоаси хам “Арсенал”га қарши ўйинга ғалаба қозонган холда етиб келганди. “Тоттенхем” дербига қадар 100% натижа қайд этганди.

“Суонси” “тўпчилар” билан бўлиб ўтадиган ўйиндан аввал “Валенсия”ни мағлуб этган ва бу рақибга қарши учрашувдаги ўйин клуб тарихидаги энг яхши ўйинни намойиш этгани таъкидланганди. Ички чемпионатнинг 3 туридан сўнг жамоа 7 очкога эга эди. Навбатдаги рақиб “Вест Бромвич” эса Сессеньон ва Амальфитанонинг ҳаридидан сўнг умуман бошқача ўйин намойиш этаётган ва “Эмирейтс”га “Олд Траффорд”даги ғалабадан сўнг ташриф буюраётганди.

2.  Кучсиз ҳимоя



Крис Андерсон ва Дэвид Саллининг «The Numbers Game: Why Everything You Know About Football» китоби учун ўтказган тадқиқотлари шуни кўрсатдики, 40% вазиятларда энг кам гол ўтказиб юборган жамоа охир-оқибат ғолиб бўлган.

7-турдан кейиноқ шуни айтиш мумкинки, бу жамоа(энг кам гол ўтказган) “Арсенал” бўлмайди. “Канонир”лар премьер-лиганинг 7 учрашувида 8 та гол ўтказиб юборганлар ва фақатгина бир ўйинда ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолган.

Ўтган мавсумда “Манчестер Юнайтед” чемпионат тарихида хар ўйинда ўртача 1 тадан кўп гол ўтказиб юбориб ҳам ғолиб бўла олган биринчи жамоа бўлиди. Бунинг учун манчестерликлар барча рақибларидан камида 10 тадан кўп гол уриши зарур бўлди.

“Арсенал” ўтган мавсумдаги “МЮ” каби ўртача бир ўйинда (1,14 гол) ўтказиб юбормоқда, лекин ҳозирча “тўпчилар” “қизил иблислар” каби самарадорлик билан мақтана олишмайди.

Қарши фикр: “Арсенал” футболчилари алоҳида вазиятларда камроқ хатога йўл қўймоқдалар ва борган сари ўйин сифатини оширишга эришмоқдалар.

Ўтган мавсумда “Арсенал” қолганларга нисбатан индивидуал хатолар туфайли энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа бўлди (14 гол).

Статистик маълумотларга қарамай, кўпчиликда “Арсенал” ўйини аввалгига нисбатан ишончлироқ бўлгандек туюлиши табиий. Хусусан Каррагер яқинда “тўпчилар”нинг ютуқларида кўринмас сабабчилари деб атади.

Шунингдек, ўзи учун энг қийин учрашувларда “Арсенал” нафақат гол ўтказиб юбормай ғалабага эришди, балки “Тоттенхем” ва “Наполи”га вазият яратишга умуман имкон қолдирмади.

3.  Захира узунлиги



Начо Монреал, чап қанот ҳимосига энг яқин захирачи, марказий ҳимоячи ролига кўникаётган - Бакари Санья, асосий таркибдан жой эгаллаш учун навбатдаги имкониятга эга бўлган - Никлас Бендтнер. Бу шунчаки қисқа захиранинг оддий бир мисоли.

Фақатгина 3 та чизиқ: дарвозабон, чап қанот ҳимояси ва марказий яримҳимоягина мукаммал кўринишга эга. Навбатдаги учрашувларда “Арсенал”га омад ортиқчалик қилмаслиги аниқ

Қарши фикр: Айнан хозирги вақтда “Арсенал” ўзининг асосий рақибларидан ўйин бўйича ишончлироқ кўринмоқда.

“МЮ” омманинг фикри бўйича чуқур инқирозда, бир неча ҳафта аввал “Челси” ҳам худди шундай ҳолатда эди, “Манчестер Сити” бир маромдаги ўйин намойиш эта олмаяпти ва бу ўйин совринлар учун курашишга камлик қилиши аниқ, “Тоттенхем” бу мавсумда ўйиндан фақатгина 4 бор рақиб дарвозасини ишғол эта олди ва жамоа вазиятлар яратишда анча оқсамоқда. “Ливерпуль” дарвозабони премьер-лигада энг кўп “сейв”лар амалга оширди ва бу фақатгина “Арсенал” билан биринчи поғонани бўлишиш учун кифоя қилди.

Қанчалик ғайритабиий туюлмасин, қолган жамоаларнинг бундай ўйини оқибатида “Арсенал”га айнан ўйин сифати бўйича фақатгина “Саутгемптон” рақиблик қилиши мумкин.

Ҳозир “Арсенал” асосий рақибларига нисбатан ишончли ўйин кўрсатмоқда. Лекин узоқ масофада жамоага айнан юқорида таъкидлаганимиздек “захира узнлиги” панд бериши мумкин. Лекин тор доирадаги ўйинчилар ҳисобига қурилган жамоавий ўйин, аксинча клубга фойда келтириши ҳам мумкин. 2003/04 мавсумида “Арсенал” премьер-лига баҳсларида фақатгина 22 нафар футболчи хизматидан фойдаланган. Ушбу мавсумда клуб таркибида 24 нафар футболчи майдонга тушишга улгурди.

4.  Асосий муаммоларни ҳал этмаган катта трансфер



Месут Ўзил “Арсенал”даги фаолиятини шу қадар омадли бошладики, Англияда адолатли бўлиши учун, Месутга чап оёғи билан ўйнашни чекловчи янги қонун ишлаб чиқишмоқчи. Бу трансферни тап тортмай Деннис Бергкамп ва Эрик Кантоналарнинг, “Арсенал” ва “МЮ”га трансферлари билан тенглаштиришмоқда.

“Арсенал”га кўпроқ марказий хужумчи керак бўлиб турган бир вақтда, Арсен Венгер ўтган мавсумда жамоанинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Санти Касорланинг амплуасига янги ўйинчи олиб келди.

Қарши фикр: Ҳеч нимага қарамай “Арсенал” яримҳимояси жуда ҳам мазмунли ва чиройли ўйин кўрсатмоқда.

“”Арсенал”га қарши ўйнаш жуда қийин, чунки марказда доимий равишда уларнинг 4-5 нафар футболчиси ҳаракатланади”, - дея “Арсенал” билан ўйиндан сўнг таажжубланганди Мартин Йол. Аслида ўша учрашувда рақиб 3 нафар марказий ярим ҳимоячи билан майдонша тушганди. Лекин, Йолни ҳам тушуниш мумкин жамоа ўйинчиларининг бир-бирларини тушуниб ҳаракат қилишлари ва Аарон Ремзининг меҳнатчанлиги туфайли майдонда 1-2 та футболчи кўпроқдек туюлиши табиий.

Ундан сўнг клуб сафига яна Месут Ўзил ва Матье Фламини қўшилишди. Бу эса майдон марказини янада кучайтирди. Икки йил аввал Сеск Фабрегаснинг жамоадан кетиши ҳақиқий қиёмат бўлмаса ҳам, маълум бир даврнинг якунидек туюлганди.

Очиғини айтсак, хозирги “Арсенал”да, унинг энг яхши ҳолатида испан футболчисига майдонда жой топилмаса ҳам керак эди. Аарон хозирги ҳолатида хар қандай рақобатга тайёр, Месут эса ундан ҳам машхур футболчи ҳисобланади.

5.  Ғолиблик руҳи етишмаслиги



Охирги йиллардаги “Арсенал” футболчиларига нисбатан худди шундай фикрлар билдириш одат тусига кирганди. Тарих шуни кўрсатмоқдаки, яхши ўйин “канонир”ларга ғалабани кафолатлай олмайди. Бу анъана ортда қолди дейишга ҳали эрта. Буни мавсум давомида бевосита гувоҳи буламиз.

Қарши фикр: “Арсенал” ва ниҳоят ҳал қилувчи паллаларда устунликни қўлга олишни ўрганди шекилли.

Камида, чемпионларга хос  хислат жамоа ўйинида мавжуд. Улар тўпни эгаллаб туриш бўйича премьер-лигадаги энг яхши кўрсаткични қайд этишмоқда. Лекин тўни ўз тасарруфида ушлаш, ўйин тизгинини қўлда ушлаб туриш дегани эмас. 2012/13 мавсумидаги “Эмирейтс”да “Бавария”га қарши ўйинда “канонир”лар тўпга эгалик қилиш бўйича устунликка эришдилар ва немислар устидан мавсумдаги бундай устунликка эга бўлган биринчи жамоа бўлишди, лекин бу ўлар учрашув тизгинини ўз қўлларида ушлаб тургандилар дегани эмас. Иккинчидан, рақиб деярли иккинчи таркиби билан ҳаракатланаётганди.

Бу мавсумда жамоа ўйини бир оз ўзгарди. 54% вақт давомида тўпга эгалик қилсалар ҳам, “Арсенал” вакиллари тезлик билан қарши ҳужумга ўтиш, қисқа тўп узатишлар эвазига хавфли вазиятлар яратиш ва ҳал этувчи паллаларда ишончли ўйин кўрсатиб бахс тақдирини ўзгартира олишмоқда. 10 дақиқа ичида киритилган Ремзининг дубли, “Наполи”га қарши учрашувнинг дастлабки 15 дақиқаси амалда бахс тақдирини ҳал қилди. “Суонси” билан ўйиннинг ҳал этувчи палласида “Арсенал” ўйин суратини кескин оширди ва ўзига керакли натижага эришди.

Биз "Арсенал"ни мақтамоқчи ёки камситмоқчи эмасмиз.
Шунчаки жамоанинг бугунги ҳолати ҳақидаги фикр-мулоҳазаларни тақдим этдик.

Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика