"Арсенал" Пепе билан хайрлашишга тайёр

Alisher
29 ноя 2020, 11:48
Лондоннинг "Арсенал" клуби яқин трансфер ойнасида ивуарлик ҳужумчи Николя Пепе билан хайрлашишга тайёр.

Англия клуби раҳбарияти 25 ёшли футболчининг ўйин услуби Англия Премьер-лигаси учун мос эмас деган хулосага келди.

"Арсенал" Пепе учун кўп пул тўланган деб ҳисобламоқда. Ивуарлик футболчи Лондон клуби учун рекорд нархга тушган - 79 миллион евро.

Хабарларга кўра, Лондон клуби Пепени кейинчалик харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага беришга тайёр.

Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: dailystar.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›