

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Штутгарт" ярим ҳимоячиси Орель Мангаляни харид қилиш устида бош қотирмоқда. Бельгиялик футболчининг трансфер нархи 30 млн еврога баҳоланмоқда. Мазкур футболчи, шунингдек, "Рома", "Лилль", "Марсель" ва "Лион" клублари диққат марказида турибди.
21 ёшли футболчи жорий мавсум Бундеслиганинг иккинчи дивизионида 11 учрашув ўтказди.



