“Арсенал“ Испания терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди (Фабрицио Романо)

Khoja
21 июн 2025, 10:23
“Реал Сосьедад“ ярим ҳимоячиси Мартин Субименди фаолиятини Лондонда давом эттиради.

“Арсенал“ ва Испания клуби ярим ҳимоячининг трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар бермоқда. “Тўпчилар“ 26 ёшли трансфери учун 65 миллион евро тўлайди. Футболчининг ўзи билан эса 5 йиллик шартнома тузади.

Маълумот учун, Субименди ўтган мавсум 48 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 2 тадан гол ва голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com