"Арсенал" грандлар билан Адейеми учун курашади

Alisher
22 ноя 2021, 11:30
Тажрибали немис форварди Карим Адейеми навбатдаги Европа клуби шорт-листига тушди.

"Зальцбург" ҳужумчисига Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда.

"Канонирлар" раҳбарияти Адейемига лондонликлар билан шартнома муддати якунланаётган Александр Ляказеттга ўринбосар сифатида қарашмоқда. Футболчи учун шунингдек ПСЖ ва испан грандлари даъвогарлик қилмоқда.

Адейеми жорий мавсум Австрия чемпионати доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Mirror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›