UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  6 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

"АРСЕНАЛ" - "БАВАРИЯ" 0:2 Янгиликлар

"АРСЕНАЛ" - "БАВАРИЯ" 0:2

Ушбу саҳифа орқали "Арсенал" - "Бавария" учрашувининг матнли трансляцияси билан танишиб бориш мумкин.
                                     МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                                 ЯНГИЛАШ

Сизлар билан бирга ушбу қизиқарли ўйинни Нарзулла Сайдуллаев кузатиб борди. Барчага раҳмат

90+2-дақиқа. ЎЙИН ТУГАДИ. Драматик тарзда кечган баҳсда "Бавария" ғалаба эришди. Мюнхендаги жавоб учрашувида нималар бўлишини энди билиб оламиз.

"Милан" - "Атлетико" учрашувида ҳам меҳмонлар зафар қучишди - 0:1.

90+1-дақиқа.
Кроос! Унинг ерлатиб берган кучли аниқ аниқ зарбаси дарвоза устуни билан кўришиб майдонни тарк этди.

90-дақиқа.
Асосий вақтга 2 дақиқа қўшиб берилди.

88-дақиқа. ТОМАС МЮЛЛЕР! 0:2. Филипп Ламнинг тўп узатишидан сўнг захирадан майдонга тушган Мюллер боши билан дарвозани ишғол қилди. Бугунги иккала голда ҳам Лам тўп узатди.

86-дақиқа.
Косьелни Саногога ҳужумда қандай ўйнаш кераклигини ўргатаяпти шекилли. Ҳозир франциялик ҳимоячи жамоасини олдинга бошлади. Аммо шериклари унга ёрдам қилишмади

85-дақиқа.
Огоҳлантириш. Томаш Росицки

83-дақиқа.
"Арсенал" мана шу ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ тўп ўзларида бўлганида ҳужумга ҳам ўтишмоқда.

"Милан" - "Атлетико" учрашувида ҳисоб очилди 0:1. Диего Коста ўзини кўрсатди.

81-дақиқа.
Лондонлик мухлислар Роббеннинг ҳар бир нотўғри ҳаркатини олқишлар билан кутиб олишмоқда. Шеснига қизил берилишига бош сабабчи айнан Арьен эди-да

78-дақиқа.
Ўзгариш. Тиаго Алкантара ўрнига Клаудио Писсаро.

77-дақиқа.
Роббен ўнг қанотда тиним билаётгани йўқ. Бу сафар тезкор ҳаракатлар билан жарима майдонига кириб келди, фақат майдон тугаб қолди.

75-дақиқа.
Мюллер Косельни томонидан йиқитилди, бироқ ҳакамлар бу пенальтига тортмаслигини қайд этишди.

74-дақиқа. Гвардиоланинг Крооснинг голига муносабати (ҳазил)


73-дақиқа.
Ўзгариш. Чемберлен ўрнига Томаш Росици майдонга тушди.

70-дақиқа.
Роббен яна узоқ бурчакни кўзлаб чиройли зарба берди, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

68-дақиқа.
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Томаш Росицки майдон четида ўйинни хорғин тарзда кузатмоқда.

65-дақиқа.
"Бавария" 10 киши бўлиб қолган "Арсенал"ни ўз жарима майдони ичига қамади. Гоҳ ўнг, гоҳ чап қанотдан тўп узатилмоқда.

64-дақиқа.
Ўзгариш. Марио Манжукич ўрнига Томас Мюллер тушди. Марио бугун гол урмади ва сариқ карточка олди

63-дақиқа.
Тони Кроос нималар қилаяпти? Унинг паслари заргарона чиқмоқда. Бу сафарни тўп узатиши Роббенга аталди. Голландиялик футболчининг тўхтатмасдан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон ушлаб олди.

61-дақиқа.
Монреаль чап қанотдан тезкорлик билан олдинга ўтди. Уни Хави Мартинес қўполлик билан тўхтатиб қолди.

58-дақиқа.
"Бавария" тўпни ўзида ушлаб туришда жуда яхши билади. Буни Гвардиола шогирдлари амалда кўрсатишмоқда.

55-дақиқа.
Огоҳлантириш. Яя Саного

54-дақиқа. Супер гол! Супер гол. Лам тўпни жарима майдони ёнида турган Кроосга оширди. Клубдан кетиши айтилаётган Тонининг ажойибу-ғаройиб зарбаси дарвозанинг тўққизлигидан ўрин олди  - 0:1.

53-дақиқа.
Роббен! Ўз услубида дарвозага зарба берди. Яъни ўнг қанотдан тўпни эгаллаб олиб марказга ҳаракатланди ва чап оёғида дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди. Фабиански ҳам Роббеннинг ўйинларини кўрган экан.

51-дақиқа.
Майдон эгалари жарима тўпини амалга оширишди. Ҳужумчиларга ёрдамга борган Косьелни томонидан йўллаган зарба жуда кучсиз чиқди.

50-дақиқа.
Иккинчи бўлим бошида майдонга тушган Рафинья ўнг қанот ҳужумчиси ўрнида пайдо бўлди ва ҳавода тўпга зарба берди. Ҳаммаям Ибрагимович эмаску...

48-дақиқа.
Тони Крооснинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Фабиански ушлаб олди. 

47-дақиқа.
Таймни "Бавария" ҳужум билан бошлади, Манжукич яқин масофдана дарвозага зарба бера олмади.

46-дақиқа. Ўзгариш.
Жером Боатенг ўрнига Рафинья майдонга тушди.

46-дақиқа.
Иккинчи бўлим бошланди. "Эмирейтс" стадионига Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв келгани маълум бўлди.

Параллел тарзда бўлиб ўтаётган "Милан" - "Атлетико" учрашувининг дастлабки 45 дақиқасида гол урилмади.

45+2-дақиқа.
Биринчи бўлим тугади. Ҳисоб ҳозирча очилгани йўқ. Биласизми нима? Майдонда Марио Гётце бор экан. Ана холос-3.

45-дақиқа.
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. Огоҳлантириш. Марио Манджукич
 
43-дақиқа. Алабанинг ноаниқ пенальтиси


42-дақиқа.
Ким бугун яна пенальти бўлади деб ўйламоқда?

40-дақиқа.
Ана холос-2! Давид Алаба пенальтидан гол ургиси келмади. Унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди.

39-дақиқа.
Роббенни ўз жарима майдони ичида қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун "Арсенал" посбони четлатилди. Ўзгариш. Касрола ўрнига дарвозабон Лукаш Фабиански тушди

38-дақиқа. Ана холос! Шеснига қизил карточка!!!

36-дақиқа.
Уилшер жамоадошини олдинга бошламоқчи бўлди. Бироқ Санти Касорла Усейн Болт эмаслиги кўринди.

35-дақиқа.
"Бавария" кўпроқ ва хавфлироқ ҳужумлар қилмоқда.

34-дақиқа.
Алаба-Роббен рақиб ҳимоячиларини осолик билан доғда қолдиришди. Роббеннинг зараси йўлига Мертесакер тўғаноқ бўлди.

31-дақиқа. Биринчи бўлим анти қаҳрамони. 


30-дақиқа.
Киран Гиббс ўйин айни қизиганда чимга ётиб олди. Шифокорлар у ўйинни давом эттира олмаслигини маълум қилишди. Венгер уни ўрнига Начо Монреални туширди қўйди.

27-дақиқа.
Меҳмонлар жарима тўпидан сўнг Манджукич уни дарвозага йўллади, ноаниқ.

26-дақиқа.
"Бавария" рақиб жарима майдони ёнида "Барселона" услубида тўпни ушлаб турибди. Гвардиола ҳақида гапирмоқчи эканлигимизни тушундингиз.

25-дақиқа.
Яя Саного сизларга таниш кўринмаяптими? Бу футболчи Туркияда ўтган ёшлар ўртасидаги мундиалда Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги ёшларимизга қарши ўйнаб гол урган.

24-дақиқа.
Бу Саного деганлари яхши футболчи экан. Унинг ажойиб тўп узатишидан сўнг Чемберлен Нойер билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Ўз вақтида воллейбол билан шуғулланган посбон тўпни қайтарди.

22-дақиқа.
Саного майон марказига қайтиб Кроссни майдонга ўтказиб қўйди. Ҳакам буни кўриб турганди. Жарима тўпи

20-дақиқа.
Ҳужум қилиш навбати лондонликларда . Рақиб жарима майдони ичидан қайтиб чиққан тўпни Фламини дарвозага йўллади. Юмшоқ қилиб айтсак зарба ўхшамади

18-дақиқа.
Ҳозиргача ортда қолган вақтда тўпга эгалик қилиш борасида "Бавария" олдинда. 57:43.

16-дақиқа.
Яна Лам, яна ўнг қанотдан. Бурчак тўпи ёнида Кроос. Унинг етказиб берган тўпини Алаба дарвозага йўллади, ҳимоячилар ҳам дарвозабонга ёрдам беришлари мумкин эканлиги ҳозир амалда исботлади.

13-дақиқа.
Меҳмонлар ҳам ҳужумга ўтишни бошлашди. Гвардиола ўрнидан туриб шогирдларига бироз бақирганди ўнг қанотдан Лам жарима майдони ичига тўп узатди. Шесни ўз ўрнида

11-дақиқа.
Роббен жарима тўпини амалга оширди, дастлабки зарба жонли деворга тегиб қайтди, такрорий зарба осмону фалакка кетди

9-дақиқа.
Ана бўмасам. Озил Нойерни ёш бола деб ўйлади шекилли секингина зарба берди, ўтган мавсумнинг энг яхши дарвозабонларидан бири тўпни қайтарди!



8-дақиқа. Пенальти! Озил рақиб жарима майдони ичида Боатенгни "оддий" тарзда алдади. Бош ҳакам меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади.

7-дақиқа.
Лондон клуби ҳозир рақибни ўз жарима майдони ичига қамади. Ҳозиргина танқид қилган Саного жуда яхши зарба берди, бироқ Нойер ҳам бекорга дарвозада турмаганини исботлади.

5-дақиқа.
Яя Саногони шериклари олдинга ташлашди, бироқ ёш ҳужумчи рақиб жарима майдони ичида нима қилиб юрганини тушунмади...

3-дақиқа.
Хавфли вазият! Тони Кроос кутилмаганда тўпни дарвозанинг тўққизлиги томон йўллади. Агар Шесни бўлмаганида жуда чиройли гол бўларди. Уйқуси келганларни уйқусини учириб юборадиган зарба бўлди.

1-дақиқа.
Илк сонияларданоқ Чэмберлен рақиб жарима майдони ичига кириб борди, бироқ зарба бера олмади.

00:46. Барча тайёмрми? УЧРАШУВ БОШЛАНДИ.

00:44.
Бугунги ўйинда "Бавария" ҳимоячиси Данте сариқ карточка олса жавоб баҳсини ўтказиб юборади.

00:42.
Мезбонлар мухлислари ўз суюклилари учун ажойиб манзараини вужудга келтиришди. Муҳит фантастик даражада.

00:40.
Ҳар иккала жамоа вакиллари "Эмирейтс" стадиони майдонига чиқиб келишди.

00:30.
Учрашув ҳакамлари: Никола Риццоли, Андреа Стефани, Ренато Фаверани (барчаси Италиядан).

00:12.
Майдон эгалари бош мураббийи Арсен Венгер бугун ҳужумга ёш франциялик Яя Саногони қўйишга қарор қилди. Лукаш Подольски ва Оливье Жиру  каби футболчилар захирадан учрашувни кузатишни бошашади.

00:10.
Таркиблар билан танишдингиз. Меҳмонлар сафида Томас Мюллер ва Бастиан Швайнштайгер бугун захирада қолдирилган

23:55. Арсенал Англия -
Войцех Шесни, Бакари Санья, Пер Мертесакер, Лоран Косьельни, Киран Гиббс, Матье Фламини, Жек Уилшир, Алекс Окслейд-Чемберлен, Месут Озил, Санти Касорла, Яя Саного
Захира-
Лукаш Фабьянски, Начо Монреаль, Карл Женкинсон, Томаш Росицки, Серж Гнабри, Лукаш Подольски, Оливье Жиру

23:52. Бавария Германия -
Мануэль Нойер, Бонфим Данте, Жером Боатенг, Филипп Лам, Давид Алаба, Тьяго Алькантара, Хави Мартинес, Тони Кроос, Арьен Роббен, Марио Гётце, Марио Манджукич
Захира -
Том Штарке, Даниэль Ван Бюйтен, Марсио Рафинья, Диего Контенто, Бастиан Швайнштайгер, Томас Мюллер, Клаудио Писарро

23:50.
Бошланғич таркиблар маълум бўлди.

23:30.
Учрашув соат 00:45 да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика