

"Клубнинг бир қисми сифатида бу қарорнинг чиқарилишида мен ҳам иштирок этдим. Клуб раҳбарияти билан доимий алоқадаман, лекин ўйинга кимларни олиб кетиш ёки қўймаслик борасидаги сўнгги қарорни мен чиқараман. Лекин бу мен клуб спорт директори Ричард Хьюз билан гаплашмайман дегани эмас. Таркиб борасидаги якуний қарорни мен қабул қиламан. Доимо шундай бўлиб келган", - деди Слот.
Олдинроқ Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" ва бош мураббий номига бир қанча танқидий гаплар айтганди. Шу боисдан футболчи "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан четда қолди.



