АПЛнинг 3 футболчиси коронавирусга чалинган, барча жамоалардаги ўйинчилар эса тестдан ўтмоқда

Eldor Akmurzayev
12 мар 2020, 19:20
Бу ҳақда “The Telegraph” хабар беради.

Англия чемпионатида қатнашувчи клубнинг уч футболчиси короронавирус инфекцияси аломатлари пайдо бўлди. Уларнинг ким эканлиги эса ошкор қилинмаган. Футболчилардан бири касалланганини бир ҳафта олдин сезган ва шу захоти у оммадан ажратилган. Ҳозирда у ўзини яхши ҳис этмоқда. Кейинроқ эса яна икки ўйинчи вирусни юқтириб олгани аниқланди.

Айни вақт Премьер-лига барча жамоаларининг аъзолари коронавирусга текширувдан ўтмоқда. Агар тестлар ижобий натижа берадиган бўлса чемпионат учрашувлари худди А Серия ва Ла Лига сингари қолдирилади.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британияда мазкур хасталик билан боғлиқ 459 ҳолат қайд этилди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: The Telegraph