UZ

Сўнгги янгиликлар

13:43Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:33"Барса" ва "Вулверхэмптон" Семедуни 30 млн евро+бонуслар эвазига трансфер қилиш бўйича келишувга эришишлари мумкин  0 13:10Карикатура: Бэйл Мадридда cўнгги пайтларда қилган ишларини Лондонда ҳам давом эттиради?  0 12:48Драган Черан: "Бу бизнинг ўйин бўлди"  13 12:45Дунёнинг энг қиммат чап қанот ҳимоячилари  4 12:37Olamsport: "Чимаевни янчиб ташлашимга имкон беринг", Ковингтон Масвидални «қидирмоқда» ва бошқа хабарлар  0 12:27Вазиятлар кўкка совурилган "Шабаб Ал Аҳли" - "Пахтакор" ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  5 12:22Гендузи "Арсенал"дан ўзини бошқа клубга қўйиб юборишни сўради  0 12:05ОЧЛ-2020. "Пахтакор" гуруҳдан чиқса Саудия Арабистони клуби билан ўйнайди  48 11:55Румменигге: "Алькантара кетиши олдидан мени қучоқлаб олди ва беш дақиқа йиғлади"  4 11:45Биринчи лига. Учинчи турнинг барча натижалари  1 11:38Футзал. 4-тур. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" 10:6 ва бошқа натижалар  3 11:23Карикатура: Бэйл "Тоттенхэм"дан қандай кетган эди ва қандай ҳолатда қайтди?  6 11:00"Атлетико" "Арсенал" футболчисини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи  1 10:37"Лидс" 20 миллион фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  1

АПЛ. Давид Луиз антиқаҳрамонга айланган баҳсда учта гол урилди Янгиликлар

АПЛ. Давид Луиз антиқаҳрамонга айланган баҳсда учта гол урилди

"Сити" - "Арсенал" баҳси ниҳоясига етди.

Учрашувда Пеп Гвардиола шогирдларининг қўли баланд келди. Голлар, қизил карточка ва фожиали жароҳат рўй берган, 101 дақиқа давом этган ўйин ҳақида қуйида батафсил ўқишингиз мумкин (матнли трансляцияни).

АПЛ мусобақа жадвалидаги ҳолат билан танишинг.

Манчестер Сити

Рахим Стерлинг - 45', Кевин Де Брюйне - 51', Фил Фоден - 90'

Премьер-лига . 28-тур

18/06/2020, 00:15

0
:
3
Тугади

Арсенал

Стадион: Etihad Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Anthony Taylor

45'
90'
45'  Рахим Стерлинг
51'  Кевин Де Брюйне
65'  Давид Сильва (Бернарду Силва)
65'  Риад Марез (Фил Фоден)
70'  Кевин Де Брюйне (Родриго Эрнандес)
70'  Эмерик Ляпорт (Фернандиньо)
79'  Родриго Эрнандес
80'  Габриэль Жезус (Серхио Агуэро)
90'  Фил Фоден
8'  Гранит Джака (Дани Себальос)
24'  Пабло Мари (Давид Луис)
49'  Давид Луис
67'  Маттео Гендузи (Энсли Мэйтленд-Найлз)
67'  Эдди Нкетиа (Александр Ляказетт)
67'  Джо Уиллок (Рис Нельсон)
76'  Киран Тирни

Манчестер Сити – Арсенал 3:0 

17 июнь, 00.15, «Этихад Стэдиум»

Голлар:

1:0 – 45 Стерлинг, 2:0 – 51, пенальти де Брюйне, 3:0 – 90 Фоден.

Манчестер Сити – Эдерсон, Эрик Гарсия, Уокер, Лапорт (Фернандиньо, 70), Менди, Сильва (Бернарду Силва, 65), де Брюйне (Родри Эрнандес, 70), Марез (Фоден, 65), Гюндоган, Стерлинг, Габриэл Жезус (Агуэро, 80).

Арсенал – Лено, Мари (Давид Луиз, 24), Бельерин, Мустафи, Тирни, Уиллок (Нелсон, 67), Гендузи (Мэйтленд-Найлз, 67), Джака (Себальос, 8), Обамеянг, Нкетиа (Ляказетт, 67), Сака.

Огоҳлантиришлар:

Тирни (76), Родри Эрнандес (79).

Четлатиш:

Давид Луиз (49).

Ниҳоят, жароҳатларга бой ўтган учрашув ниҳоясига етди. "Манчестер Сити"нинг юртимиздаги мухлисларини табриклаймиз. Эрик Гарсияга эса шифо тилаймиз.

90+6. Фоденнинг узатмасидан сўнг Агуэро тўпни дарвозага йўллади. Бироз ноаниқ.

90+1. Гол! Стерлингнинг узатмасидан кейин Агуэро тўпни дарвозабоннинг устидан ўтказди, тўсинга тегиб қайтган тўпни Фоден дарвозага киритди. 3:0 

Учрашувнинг иккинчи бўлимига 11 дақиқа қўшиб берилди.

89. Майдонга қулаган Гарсия замбил ёрдамида олиб чиқиб кетилди. Жуда хунук вазият!

Нима бўлгандаям охири хайрли бўлсин! Соғлик биринчи ўринда.

85. Эрик Гарсия ҳамон ўрнидан турмади. Майдонда хавотирли вазият давом этади.

82. Футболчи хушини йўқотганга ўхшайди. Ўйин ҳамон тўхтилган. Шифокорлар майдонда.

Хунук вазият. Тўпга отилию чиққан "Сити" дарвозабони Эдерсон Мораес ўз жамоадошини майдонга қулатди.

80. Ўзгариш. Жесус ўрнига Серхио Агуэро ўйинни давом эттиради.

79. "Арсенал" ҳамон майдоннинг иккинчи томонига ўтмаяпти.

77. Жарима тўпини Стерлинг ўйинга киритди, Бернардунинг зарбасидан кейин "тўпчилар" тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Учрашувни телеэкран орқали томоша қилётган кўп сонли томошабинлардан бири

73. Ҳакам футболчиларга томоқ ҳўллаб олиш учун имкон берди.

71. Ўйин темпи кескин пасайиб кетди. Вазиятлар юзага келмаяпти.

69. Ўзгаришлар Кевин ва Льяпорт майдонни тарк этди. Фернандиньо ва Родри ўйинни давом эттиришади.

68. Стерлингнинг узатмасидан кейин Де Брюйне кучли зарба берди. Лено бу гал ҳам тўпни қайтарди.

67. Энди "Арсенал" ўзгаришларни амалга оширяпти. Тўпчилар сафида 3та ўзгариш амалга оширилди.

65. Ўзгаришлар. "Сити" таркибида сардол Давид Силва ҳам Рьяд Махрез майдонни тарк этди. Учрашувни Фоден ва Бернарду Силва давом эттирди.

59. Жесус узоқдан анча кучли зарба йўллади. Бироқ тўп тўғри рақиб посбонига бориб тушди.

Ўйин анча сокинлашиб қолди.

58. "Сити" тўп назоратаги урғу бериўни бошлаб юборди.

52. Гол ва қизил карточка етмаганидек "Арсенал"да яна бир жароҳат борга ўхшайди. Мустафи майдонда ётибди.

51. Гооол! Пенальтини Де Брюйне голга айлантирди - 2:0.

50. Ухххх. Луисга қизил карточка ҳам кўрсатилди. "Арсенал" қолган дақиқаларни бир киши кам бўлиб ўтказади.

49. Луис қовун туширишда давом этмоқда. У бу гал ўзидан ўзиб кетган Маърезни қўполлик билан тўхтатиб қолди, пенальти.

47. "Сити" иккинчи бўлимни ҳам фаоллик билан бошлади. Маърез дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, аммо тўпни тўхтата олмади.

Иккинчи бўлимга старт берилди.

Бугунги учрашувни онлайн тарзда томоша қилаётган мухлислар

Биринчи бўлим ЯКУНЛАНДИ

45+2. Гооооооооолллл! Давид Луиснинг қўпол хатосидан кейин тўп Стерлингга келиб тушди. Англия терма жамоаси аъзоси кучли зарба билан тўпни дарвозага "михлаб қўйди"!

Ўйиннинг биринчи бўлимига 3 дақиқа қўшиб берилди.

42. Эдерсон яна бир бор хато узатмани амалга оширди. Одатда, Гвардиола жамоаси дарвозабонлари камдан-кам ҳолларда бундай хатоларга йўл қўйишади.

40. Ўйин тизгини мутлоқ мезбонлар қўлига ўтиб кетди десак, муболаға бўлмайди.

39. "Сити"дан яна бир хавфли ҳужум. Стерлинг тўпни Ленонинг устидан дарвозага ташлаб қўймоқчи эди, аммо ижро хато бўлди.

37. Ажойию ҳужум! Силва - Де Брюйне - Маърез комбинациясини яна Лено бартараф қилди. Ҳозирча ўйиндаги энг яхши футболчи айнан меҳмонлар кипери бўлиб турибди.

35. Уххх! "Сити"дан яна бир хавфли ҳужум. Жезус томонидан берилан кучли зарбани Бернд Лено қийинчилик билан қайтариб юборди.

34. Ниҳоаят, ўйиндаги илк хавфли вазият! Стерлингнинг кучли зарбасини Лено бартараф этди. Бурчак зарбаси.

33. Ушбу дақиқага келиб, тўплар нисбати 59-41 (Гвардиола шогирдларининг фойдасига).

27. Нкетиа ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди. Тўпни эгаллаб олган Эдерсон тезкорлик билан ўйинга киритиб берди, ноаниқ. Обамеянг 35 метрдан дарҳол зарба берди, аммо зарбага яна аниқлик етишмади.

Дарвоқе, бугун футболчиларнинг либосида уларнинг исмлари эмас, ирқчиликни қораловчи битиклар ёзилган: "Black Lives Matter"

23. Навбатдаги ўзгариш. Яна "Арсенал"да. Мари ўрнига бразилиялик Давид Луиз майдонга туширилди.

22. Заҳира ўриндиғидаги Давид Луиз майдонга тушиш учун тайёрганрликни бошлаб юборди.

Ўйин "Арсенал" учун жиддий йўқотишлар бошланди. Пабло Мари ҳам майдонга қулади. Ушбу ҳимоячи ҳам ўйинни давом эттиролмайди шекилли.

20. Майдон марказида тўпни эгаллаб олган Уокер рақиб жарима майдони томон рейд уюштирди. Дарвозага яқинлашгач, жамоадошларини тўп билан таъминламоқчи эди, аммо...

18. Жамоалар кучли прессинг қилишмаяпти. Эҳтимол, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини инобатга олган мураббийлар шундай кўрсатма беришган

15. "Сити" футболчилари бурчак зарбасига эга бўлди. Вазият кескинлашиши мумкин.

12. Ўйин жўшқин тарзда давом этмоқда. Стерлинг жарима майдончаси ичига бостириб кириб, шерикларини тўп билан таъминламоқчи эди. Аммо ҳимоячиларга ёрдамга етиб келган Гендузи ҳужумни бартараф қилди.

9. Гвардиола шогирдлари ҳужумга ҳужум билан жавоб беришга уриниб кўрди. Жезусдан муваффақиятсиз ҳаракат.

Себальос ўйинга дарҳол киришиб кетди! Испаниялик футболчи жарима майдончаси ичидаги шерикларини тўп билан таъминлаганди, аммо Нкетиа вазиятдан фойдалана билмади.

8. Ўйиндаги илк ўзгариш ҳам ўзини узоқ куттирмади. Жароҳатга йўлиққан Жака ўрнига Дани Себальос ўйинни давом эттиради.

4. Афсус! Узоқ давом этган карантин ўз таъсирини намоён қила бошлади. "Арсенал" етакчиларидан бири Гранит Жака жароҳат олганга ўхшайди.

2. Нкетиа тезкорлик билан олдинга ўтганди. Ўйиндаги илк офсайд. Ушбу футболчи лайнсменлар нишонига тушиб қолди. 

Ўйин бошланди. Тўпни ўйинга меҳмонлар киритиб берди. Олға!

Манчестерда ҳаво +19 градус, аммо кучли ёмғир ёғмоқда.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Дарвоқе, бугунги баҳсни Энтони Тейлор бошқариб боради.

Манчестер Сити – Эдерсон, Эрик Гарсия, Уокер, Лапорт, Менди, Сильва, де Брюйне, Марез, Гюндоган, Стерлинг, Габриэл Жезус.   Арсенал – Лено, Мари, Бельерин, Мустафи, Тирни, Уиллок, Гендузи, Джака, Обамеянг, Нкетиа, Сака.

Бугунги баҳсни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар билан яна бир бор танишинг.

Даҳшатли тўқнашув бошланишига оз қолди. Ушбу саҳифа орқали "Этиҳад"даги ўйиннинг матнли трансляциясини кузатишдан ташқари, учрашувдан олинган ажойиб суратлар билан ҳам танишиб боришингиз мумкин. Ўйин Тошкент вақти билан 00:15да старт олади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика