UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  0 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  0 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  3 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  8 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  7 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  17 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  40 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритди

АПЛнинг 4-туридан ўрин олган "Саутгемптон" - "Манчестер Юнайтед" учрашувининг асосий таркиблари маълум қилинди.

Саутгемптон - Манчестер Юнайтед 0:1

Гол: Фернандеш (55, 0:1).

Саутгемптон – Базуну, Уокер-Питерс, Салису, Белла-Кочап, Дженепо (Перро, 89), Эльюнусси (Армстронг, 63), Уорд-Проуз, Арибо (Войнович, 89), Лавиа, Армстронг (Мара, 77), Адамс.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Диогу Далот, Варан, Мартинес, Маласиа, Эриксен (Фред, 90+1), Бруну Фернандеш, Мактомини, Рэшфорд, Санчо (Роналду, 68), Эланга (Каземиро, 80).

Огоҳлантириш: Диогу Далот (50), Мактомини (83), Фред (90+6).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" мавсум стартидаги кетма-кет икки мағлубиятдан кейин кетма-кет иккинчи ғалабага эришди.

90+4. ЗАРБААААААА!! Супергол кўришимиз мумкин бўлганди. Адамснинг қайчи услубидаги зарбасини Далот қайтариб юборди.

90+1. Эриксен ўрнини Фредга бўшатиб берди. Бугун у "Юнайтед"да ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини кўрсата олди.

85. Ҳимоячи Белла-Котчап бугун учинчи марта дарвозага зарба берди. У зарба бераётганда кучли зарбаси билан ҳимоячилигини эслатиб қўйди.

80. Каземиро майдонга тушди!

78. Роналду майдонга қайтди, Каземиро эса АПЛдаги дебютини амалга оширишга яқин.

75. Роналду жароҳат олганга ўхшайди. У майдонга ўтириб олган ва тиббий ёрдамга мухтож бўлиб турибди.

71. Лисандро бугун пашшани ҳам ўтказиб юборгани йўқ. Бирга-бир вазиятларда рақибига алданмади ва ҳозир ҳам Адамснинг ўтиб кетишига йўл қўймади.

67. Роналду тушди, Санчо кетди.

66. УХХХХХХ!!! "Саутгемптон"дан ажойиб вазият! 5 метрлик чизиқнинг устидан Адамс боши билан кучли зарба йўллади. Де Хеадан супер реакция!

63. Бурчакдан узатилган тўпга Белла-Котчап зарба берди. Ноаниқ.

58. "Саутгемптон" олдинга ўтмоқда. Қанотдан узатилган тўпни Мактомини қайтариб юборди.

55. ГОООООООООЛЛЛЛ!!! ФЕРНАНДЕЕЕЕШШШШШ!!!! Қанотдан оширилган тўпни Бруну бир уринишда дарвозага киритиб юборди!

52. Эланга яхши вазиятга чиқиб борганди. Аммо у зарба бера олмади.

49. ЗАРБААААААА!!! Мактоминининг зарбасини дарвозабон қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45. Тайм якунида "Юнайтед" жуда хавфли нуқтадан жарима зарбасига эга бўлди. Ундан Бруну зарба берди. Тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.

38. ЗАРБААААА!!! Хавфли нуқтадан жуда кучсиз зарба берди Адамс. Де Хеа эса тўпни ушлаб олишда қийналмади.

37. УХХХХХХХ!!! Эриксен жарима майдончаси ичига айлантирма равишда тўп оширди. Тўп Уолкер-Питерсга тегиб, Брунудан ҳам ўтиб кетди. Аммо бурчак зарбаси берилмади.

35. "Юнайтед" ўйинни сокинлаштиришга уринмоқда.

31. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Бурчакдан узатилган тўп Белла-Котчапгача ўтиб кетди. Ҳимоячи эса 3 метрдан дарвозага аниқ зарба бера олмади.

29. "Саутгемптон"да яхши вазият. Арибо боши билан зарба йўллади. Тўп дарвоза тўрининг устига бориб тушди.

25. "Юнайтед" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан оширилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди.

22. "Саутгемптон"нинг ҳужумини Маласия қайтарди.

20. ДАХШААААТТТТ!!! "Юнайтед" бир ҳужумнинг ўзида 4 марта дарвозага зарба йўллади. Иккитасини дарвозабон, иккитасини ҳимоячилар қайтариб юборди.

13. "Саутгемптон"да ҳам яхши вазият юзага келди. Элюнуссининг қанотдан узатмасига Адам Армстронг боши билан унчалик кучли бўлмаган зарба берди. Де Хеа тўпни ушлаб олди.

11. Хавфли вазият! "Юнайтед" ҳужумга ўтди. Далот эса тўпни ҳаволатиб, Бруну томон оширди. Бироқ тўп Фернандешнинг устидан ўтиб кетди. 

9. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди. "Юнайтед" ҳимояда қўпол хатоликка йўл қўйди. Аммо Арибо вазиятдан фойдалана олмади.

6. "Юнайтед" қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди. Аммо Брунунинг Эланга томон пасини ҳимоячи қайтариб қолди. 

4. Учрашувнинг дастлабки дақиқалари МЮ ярим майдонида ўтмоқда.

1. Учрашув бошланди!

- Баҳс 16:30да старт олади.

Саутгемптон

Премьер-лига . 4-тур

27/08/2022, 17:30

1
:
0
Тугади

Манчестер Юнайтед

Бруну Фернандеш - 55'

Стадион: St. Mary's Stadium, 31196 томошабин

Бош ҳакам: Andrew Madley

45'
90'
63'  Мохамед Эльюнусси (Стюарт Армстронг)
77'  Адам Армстронг (Секу Мара)
89'  Мусса Дженепо (Ромен Перро)
89'  Джо Арибо (Лянко)
50'  Диогу Дало
55'  Бруну Фернандеш
55'  Диогу Дало
68'  Джейдон Санчо (Криштиану Роналду)
80'  Энтони Эланга (Каземиро)
83'  Скотт Мактоминей
90'  Кристиан Эриксен (Фред)
90'  Фред

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика