UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Бундеслига. “Бавария” янги мавсумни одатий натижа билан бошлади  7 01:23“Ливерпуль” яна бир трансфер арафасида турибди  1 00:55Игуаин: “Жамоага ёрдамим тегишига ишонаман”  0 00:27Суарес “Юве”га ўтадими? Футболчи бу саволга жавоб берди  2 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:54“Манчестер Сити” 18 ёшли ярим ҳимоячи билан шартномани беш йилга узайтирди  4 23:30Бугун “Ливерпуль” сафини тўлдирган футболчи якшанба куни АПЛда дебют қилиши мумкин  4 23:14Бундеслига старт олмоқда. “Бавария”-“Шальке”: таркиблар маълум  3 22:54Қашқадарёда “Ҳоким кубоги” мусобақаси старт олди  0 22:19Eplmanager.com. Эртага иккинчи тур учун дедлайн  6 22:04"Челси"нинг 4 нафар футболчиси "Ливерпуль"га қарши ўйинни ўтказиб юборади   10 21:52"Боруссия Д" собиқ футболчиси Суботич турк клубига ўтди  1 21:36ФИФА йирик бўлмаган турнирда битта расмий учрашув ўтказган футболчиларга ўз термаларини алмаштиришига рухсат берди   1 21:18"Парма"нинг эгаси ўзгарди   0 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар "Ал-Насср" - "Сепаҳон" учрашувини бошқаради  4

АПЛ. "Челси" — "Манчестер Сити" 2:1 (Матнли трансляция) Янгиликлар

АПЛ. "Челси" — "Манчестер Сити" 2:1 (Матнли трансляция)

Англия чемпионати 31-турининг марказий учрашуви бошланишига оз фурсат қолди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.


ЯНГИЛАШ


Бўлди, ўйин тугади. "Челси" "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва "Ливерпуль" расман чемпион номига сазовор бўлди! Эътиборингиз учун ташаккур!

90+3-дақиқа. Тўпни олиб қўйган "Челси" футболчилари қарши ҳужумини Педро якунлаб берди, Эдерсон яна бир сейв амалга оширди.

Ҳа, айнан Пулишич бугун асосий қахрамонлардан бири бўлди деб бемалол айта оламиз.

90+1-дақиқа. "Челси"да ўзгариш. Педро ва Гильмор майдонга тушмоқда. Пулишич ва Маунт майдонни тарк этди. 

Асосий вақтга ҳакам 6 дақиқа қўшиб берди!

"Манчестер Сити" футболчилари охирги кучларини ишга солиб олдинга боришга ҳаракат қилишмоқда, лекин энди улар ҳам "поезд кетиб" бўлганини тушуниб туришибди.

78-дақиқа. ГОООООЛ! "Челси" яна олдинга ўтиб олди! Вллианнинг голи амалда "Ливерпуль"ни АПЛ чемпионига айлантирди десак муболаға бўлмас. 

77-дақиқа. "VAR"ни кутиб турган ҳакам пенальти белгилади ва Фернандиньони четлатди.

75-дақиқа. Аввалроқ бўлган вазиятданда ўтадигани бўлмайдигандек эди. Лекин яна "Челси" кутилмаганда кескин ҳужум уюштирди ва Фернандиньо футбол ўрнига волейбол ўйнаб юборди.  

Айни дамда Мохамед Салах собиқ жамоадошларини янада кўпроқ қўллаб тургани бор гап!

71-дақиқа. ДАХШАТ вазият! Тўп қандай қилиб дарвозага кирмай қолди?!

69-дақиқа. Темми Абрахам ҳимоячилардан қочиб кетаётгандек кўринганди, Эдерсон унинг олдидан чиқиб, тўпни эгаллаб олди.

68-дақиқа. Яна "сув ичиб олиш вақти"

67-дақиқа. "Сити" навбатдаги бурчак тўпини ўйинга киритди, лекин яна иш аниқ зарбагача етиб бормади. 

62-дақиқа. Моунт ажойиб вазиятга эга бўлди, лекин зарбасига аниқлик етишмади.  

62-дақиқа. Ўзгариш. Жиру ўрнига Абрахам майдонга туширилди. 

61-дақиқа. Давид Сильва жамоаси учун бурчак тўпи ишлаб олди.

59-дақиқа. "Сити"да ўзгариш. Менди ўрнига Зинченко ўйинга қўшилди! 

55-дақиқа. ГООООЛ! Кевин Де Брюйне! Жарима зарбасидан ажойиб зарба берди

55-дақиқа. "Манчестер Сити" таркибида ўзгариш. Родри ўрнига Давид Сильва, Бернарду Сильванинг ўрнини Габи Жесус эгаллади. 

Вақт ўтгани сари меҳмонлар "Челси" дарвозаси олдида хавфли вазият яратишлари қийинлашиб бораверади. Френк Лэмпард шогирдлари ҳам натижа учун охиргача курашишлари аниқ.

52-дақиқа. Менди яна ҳужумга қўшилди ва зарба берди, лекин жуда ноаниқ. 

50-дақиқа. Кристенсен майдонга қайтди ва бўш трибуналар томондан унга олқишлар янгради.   

"Сити" захирасидагилар ҳам фаол тарзда машқ қилмоқда, уларнинг ҳар бири ўйинга қўшилишга ва жамоасига ёрдам беришга тайёр.

47-дақиқа. Кучли зарб билан учиб келган тўп бошига теккан Кристенсен ёрда ўтирибди ва Курт Зума шу заҳоти чигалёзди машқларини бошлаб юборди.

46-дақиқа. "Сити" танаффус бўлмагандек, яна тўпни эгаллаб "Челси" ҳимоячсидаги камчиликларни излаш билан оввора.

Иккинчи бўлим бошланди!

Бироқ биринчи бўлимда вазиятни ўзгартиришнинг имкони бўлмади. 

45+1-дақиқа. "Сити" яна ва яна ҳужум уюштиришга зарба бериб, Кепани ранжитишни хоҳламоқда.

Бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

Пеп шогирдларига ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмагани ва имконият борлигини уқтирмоқда. 

43-дақиқа. Маркос Алонсо ўз қанотида бир йўла икки рақибга қарши кураш олиб бориб, уларнинг ўтиб кетишига имкон қолдирмади.  

42-дақиқа. Кутилганидек, гол ўтказиб юборган "Сити" янада катта куч билан олдинга бормоқда. 

38-дақиқа. Жарима зарбасидан кейин Рияд Махрез яхши имкониятга эга бўлди, зарба берди, лекин тўп нишондан юқорироқдан учиб ўтиб кетди.

Буёғига ўйин янада қизиши турган гап.

36-дақиқа. ГОООООЛ! Ферлан Менди ва Гюндоган келиша олмай қолишди, натижада Пулишич тўпни олиб қочиб кетди ва ҳисобни очди!

33-дақиқа. Бурчак зарбасидан сўнг яна мезбонларда қулай имконият бўлди, бироқ Эдерсон ўз жойида эканлигини эслатиб қўйди. 

32-дақиқа. Ажойиб вазият. "Челси" футболчилари бир неча бор қулай вазиятлардан зарба беришга муваффақ бўлишди, аммо ҳар сафар тўп йўлига кимдир тўғаноқ бўлаверди. Бурчак тўпи. 

Майдонда "Ливерпуль" футболчилари бўлмасада, "қизиллар" мухлислари жуда фаоллар.

23-дақиқа. Бош ҳакам футболчиларни чанқоқларини босиб олишлари учун имконият берди. 

21-дақиқа. "Манчестер Сити" ҳамон фаолроқ ва рақиб дарвозаси томон йўл изламоқда. 

18-дақиқа. АЖОЙИБ СЕЙВ! Жарима зарбасидан сўнг бош билан берилган зарбани Кепа катта қийинчилик билан қайтариб юборишга муваффақ бўлди. 

16-дақиқа. Ҳимояланаётганларнинг сусткашлиги сабаб хавфли вазият юзага келди, лекин Рюдигер жамоаси жонига оро кирди. 

15-дақиқа. Эдерсон ўз услубида узоқ масофага тўпни етказиб беришга ҳаракат қилди, аммо ўхшамади. 

13-дақиқа. "Челси" олдинга ўтди, лекин мезбонлар жарима майдонига кириб боришган паллада "Сити" футболчиси тўпни узоқлаштирди.

11-дақиқа. Яна чап қанотда фаоллик. Бу сафар Менди олдинга ўтди ва жарима майдонига кириб бораётганди, "Челси" футболчиси тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди. "Сити" бурчак тўпидан наф чиқара олмади. 

9-дақиқа. Ҳужумнинг чап қанотидан ерлатиб кучли тарзда оширилган тўп йўлига Кепа тўғаноқ бўлди.   

Ҳа, ҳозирги дақиқаларга келиб Гвардиола шогирдлари тўпни рақибдан олиб қўя олгандек. Айнан меҳмонлар тўп билан кўпроқ муоламалада бўлишмоқда. "Челси" ҳозирча ўз имкониятини кутаётгандек.

4-дақиқа. Ҳаво келаётган тўпга аввалига интилган Кевин Де Брюйне қаршисидан Оливье Жиру келганини кўриб, курашишга ҳаракат ҳам қилиб ўтирмади. 

Ҳар икки жамоа ҳозирча ўз ўйинини ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

2-дақиқа. "Сити" олдинга ўтишга ҳаракат қилиб кўрди, аммо тўп оширишдаги хато туфайли меҳмонлар ортга қайтишга мажбур.

1-дақиқа. Учрашувни мезмонлар бошлаб беришди.

Коронавирус COVID-19 сабаб бир дақиқа сукут сақланмоқда. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва АПЛ стадион узра мадҳияси янграмоқда.  

Тўртинчи ва иккинчи ўриндаги жамоалар беллашуви. Нисбатан олиб қарайдиган бўлсак, бугун очко "аристократлар"га зарурроқдек. Сабаби, Пеп нима демасин бу мавсум "Ливерпуль"ни қувиб етишнинг иложи йўқ. "Челси" эса ҳали юқорироқ ўрин ва ЕЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда. "Сити"нинг дисквалификацияси нима бўлиши ҳали аниқ эмас. Шу сабабли, 5-ўрин ҳам Чемпионлар Лигасига йўлланма беради деб ишониб қолиш қимматга тушиши мумкин.

"Шаҳарликлар" бугун очко йўқотса, "Ливерпуль" ўз-ўзидан расман АПЛ чемпиони номига сазовор бўлади.

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган. Эътиборга лойиқ жиҳати, бугун меҳмонлар таркибида бирорта номинал ҳужумчи йўқ. 


game-spycosy=3056039]


ЯНГИЛАШ


Челси – Манчестер Сити

26 июнь, 00.15, «Стэмфорд Бридж»

Челси – Аррисабалага, Аспиликуэта, Алонсо, Рюдигер, Кристенсен, Канте, Баркли, Пулишич, Маунт, Виллиан, Жиру.

Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Лапорт, Менди, Бернарду Силва, Гюндоган, Стерлинг, Родри Эрнандес, Марез, де Брюйне, Фернандиньо.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

+17   
26 июн 01:54:07
jamish
Chelsini mag'lubiyatini kutgan va uni sindi degan, voy mani, AKAXONLARIIIIM.
Qoyil, nima ham derdik, Liverpoolchilarga chempionlik muborak.
+11   
26 июн 02:12:32
Chimni upgan afsona
Sitiga Omad tilagan myuchilaga sabr)
+10   
26 июн 02:15:19
Fantastic_ChelseaFC
Chelsichempion bo‘lmasa ham chempionlikka aralashadi
+9   
26 июн 02:14:54
football4fans
Xudo xohlasa Chelsea keyingi yil chempion!
+9   
26 июн 01:52:08
CH E L S E A
Mujiklar gap yöq, bugun Chelsea yondiryapti...
+6   
26 июн 02:15:38
Музаффар Махмудов
Молодецку Челси
+5   
26 июн 02:09:55
Sardor RMA
Chelsini g'alaba bilan , Liverpolni chempionlik bilan tabrikliman. Nasib qilsa chempionlar ligasiga yo'llanma bizniki
+5   
26 июн 02:00:59
CH E L S E A
Yusuf Urolov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Davron Fayziyev chichvordi.Ochiqchasiga xeyterlik qilyapti oxirgi payt barsaga.Hozirgi o'yinda ham ballak va drogba deb eslab ketdi 2009 yilgi holatga shama qilib vaholanki carvahalni 2017 yilgi elklassiko qilgan ishini qilgandi fernandinyo lekin uni eslamaydi g...n
Davron Fayziyev xaqiqatdi aytib ketdi... Xech qanday xayterlik emas...
+5   
26 июн 00:54:32
football4fans
GOOOOOL!!!! Come on Chelsea!
+4   
26 июн 02:18:42
CHELSEA O'zbekiston
Chelsea har doim zor bogan Pulyaaaaaaa krasavchik gap yo keyingi mavsum jinni qipqoyadi bu kamanda lekin vachachchch
+4   
26 июн 02:11:56
RealMadrid_Liverpool
Liverpul-Apl chempioni!!!!!
+4   
26 июн 00:39:42
REAL MADRID
CHELSEA RESPECT фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bugun Liverpool chempion bòlishi aniq
Нима бўлишини ёлғиз Оллоҳ билади!
+4   
26 июн 00:13:35
Abdunazar
Shu o'yin juda qiziq.
+3   
26 июн 02:36:40
LIVERPOOL DENOV
Шу кунларга етказганингга ШУКУР !!!
Табриклаган бошка жамоа мухлисларига катта РАХМАТ!
Античиларга ,айникса УКТАМХОН,САБР! Хафа булиш йук,шунака булиб колди.
ЛИВЕРПУЛЬ ЧЕМПИОН!
+3   
26 июн 02:24:24
Abdunazar
Hammasi zo'r, o'yin ham, sharx ham, matnli t. ham, ajoyib Liverpul Chempion.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика