UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  4 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Анзур Исмоилов: "Бугун "Пахтакор" "Бунёдкор"дан бир бош устун ўйнади" Янгиликлар

Анзур Исмоилов: "Бугун "Пахтакор" "Бунёдкор"дан бир бош устун ўйнади"

"Пахтакор" пойтахт дербисида "Бунёдкор"га ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Ўйинда устунликни қўлига олган ва буни ҳисобда ҳам акс эттирган "шерлар" ҳақли тарзда ғалабани тантана қилди. Учрашувдан сўнг эса мезбонларнинг тажрибали ҳимоячиси Анзур Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бугун очиқ ва ҳужумкор ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам футбол ўйнади. Тезкор гол уриб олдик. Стадионда барчаси аъло даражада, чим ҳолати ҳам яхши. Биз қатори "Бунёдкор" футболчилари ҳам ғалаба учун майдонга тушганди. Бугун рақибдан бир калла кучлироқ ўйнадик. Ўйин ташкил қилиш томонидан, вазиятлардан фойдаланиш борасида ҳам устунлик биз томонда бўлди. Жиззахда қийналгандик. Боиси майдонга шу куни сув сепилмаганди. Шунингдек ҳаво соат олтида ҳам иссиқ эди. Энди у мағлубиятга баҳона бўлолмайди. Ҳамма айб ўзимизда бўлди. "Бунёдкор"га тезкор гол уришимизни кутмагандик. "Пахтакор" ўзига ярашадиган биринчи ўринга қайтиши керак деб ўйлайман. 

Кўрган бўлсангиз "Бунёдкор" ҳам ҳимояга ётиб олмади. Тўпни назорат қилди, ҳужумлар уюштирди. Биз шунчаки ўзимиз яратган вазиятларни гол билан тугатдик, холос. Ҳисоб йириклаша бошлагач ўйин назорати ҳам жамоамиз томонга ўта бошлади. Энди меҳмонларда ҳам голдан сўнг олдинга ўтишдан бошқа чора қолмаганди. Шунинг учун ҳимояси бузилиб кетди",- дейди Анзур Исмоилов.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика