UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Криштиану Роналдунинг опаси таъсирли хат ёзди  23 20:04Карикатура: "Олд Траффорд" ресторанида нима гаплар?  13 19:36"Барселона" ҳимоячисига янги шартнома таклиф қилмоқчи  8 19:28Жорий мавсум 4та гол урган "Сити" ҳимоячиси шартномани узайтирди  1 19:09U23 Осиё чемпионати. Барча чорак финал иштирокчилари маълум бўлди  33 19:06"Бавария"дан навбатдаги супер трансфер  12 18:51"Эспаньол" - "Барселона". Кўк-анорранглилар қайдномаси билан танишинг  15 18:25"Келажагимиз умидлари" футбол фестивали водийдан бошланади  19 18:14Севган қизини тепган "Ливерпуль" футболчиси 12 ой жамоат ишларида қатнашади  18 18:02Крис ван Пуйвельде болалар футболи мутахассислари учун тақдимот ўтказди  4 17:58ЛаЛига. Хафсалани пир қилганлар терма жамоасида Зидан ва 4 нафар "Реал" футболчиси бор  33 17:39Икки ҳужумчи "Лестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 16:35ЛаЛига президенти Испания чемпионатидаги ҳолатдан норози  32 16:08Фарғонанинг "Истиқлол" клуби иқтидорли футболчиларни жамоага қабул қилади  7 15:52Уолкотт "Эвертон" учун тиббий кўрикдан ўтди  8

"Анжи"даги ҳолат ва БЎЛИШИ МУМКИНлар... Янгиликлар

"Анжи"даги ҳолат ва БЎЛИШИ МУМКИНлар...

"Анжи"нинг бугунги кундаги ҳолати нафақат бизни, балки бутун дунёни катта қизиқиш билан ўзига қаратди.

Бугун жамоанинг директорлар кенгаши вакили Герман Ткаченко Championat.com сайтига интервью бериб, қуйидагиларни гапирди:

"Энди "Анжи" янги ғоя асосида иш олиб боради. Бугунга келиб ўзимизнинг замонавий стадион ва академиямизга эга бўлдик. Бундай шароит премьер лиганинг ярим клубларида ҳам мавжуд эмас. Бюджет дабдурустдан тушиб қолмайди ва биз ўйинчиларни арзимаган пулга сотишни режалаштирмаяпмиз. Менимча, ҳозирги бор имкониятдан фойдаланган ҳолда яхши мураббий билан ижобий натижаларга эришишимиз мумкин".


"Анжи" сиёсатининг тубдан ўзгаришига сабаб сифатида "Анжи" - "Ростов" ўйинидан кейинги ҳолатни кўрсатишимиз мумкин. Ўз майдонидаги мағлубиятдан сўнг клуб бош ҳомийси Сулаймон Керимовнинг мазаси қочиб қолган. Аслида жамоа 2012 йилги мавсумнинг биринчи даврасидан кейин орқага қараб кета бошлаган эди. Мамлакат чемпионлиги учун курашган "Анжи" якунда аранг учинчи ўринни қўлга киритди. Бунга кўпроқ ўйин тизгинини ўз қўлига олган Это О бошчилигидаги футболчилар сабаб бўлишди. Это О ва унинг "дўстлари", Бусуффа, Виллиан, Траоре, Самба, Жоа Карлос ҳамда Эвертон жамоадаги бошқа футболчиларга деярли "пас" бермай ўзаро футбол ўйнашни бошлаб юборган эдилар. Натижада ҳамюртимиз Одил Аҳмедов, шунингдек, Юрий Жирков, Игорь Денисов ва Олег Шатов каби россиялик футболчилар тазйиқ остида қолишди. Якунда эса клуб Сиз кузатаётган ҳолатга тушди.


  • Мавсум бошида Аҳмедовга "Монако" ва "Шахтёр" жамоаларидан жиддий таклиф тушганди. Охир-оқибат клубдан кетган Хиддинк ўшанда Аҳмедовни қўйиб юборишга рози бўлмади. Мураббий, аксинча, Жусилейга жамоа топиш кераклигини айтган. Ўз навбатида Жусилей жамоадан кетмаслиги ва захирада ўтиришга рози эканлигини маълум қилган. Натижада якунда Одил Аҳмедов жамоада қолди, Хиддинк кетгач, таркибни Это О туза бошлади ва қарабсизки, Жусилей асосий таркибда.


Аҳмедов фаолиятини "Анжи"да давом эттирадими ёки йўқ? Бу саволга яқин орада албатта аниқлик киритилади. Шундан сўнг футболчининг ўзи сайтимизга эксклюзив интервью беришини айтиб ўтган. Демак, кутамиз!


Жамоага оид "бўлиши мумкинлар" билан танишинг:
- Денисов ва Жирков "Динамо" сафига ўтиши мумкин
- "Анжи"нинг йиллик бюджети 50-60 млн АҚШ долларигача тушиши мумкин
- "Крилья Советов" бош мураббийи Гаджи Гаджиев расман жамоадан кетди ва у бугун "Анжи" бош мураббийи этиб тайинланиши мумкин
- Барча ишни барбод қилган Это'О 2 млн маошга кўнса "Арсенал" сафига қўшилиши мумкин
- Бундан буён "Анжи" доимий равишда Маҳачқалада бўлиши мумкин
- Траоре "Зенит"га ўтиши мумкин


Янги "Анжи" тузилганидан бери жамоа 450 млн евро миқдорида маблағни ҳаражат қилгани тахмин қилиняпти. Жорий мавсум жамоа бюджети $180 млн.ни ташкил қилганди. Бу РФЛда "Зенит"дан кейин иккинчи поғона дегани. Агар бюджет қисқарадиган бўлса, маҳачқалъаликлар қуйидаги рўйхатда "Терек"дан кейинги поғонага тушиб қоладилар.


1. "Зенит" - $280 млн
2. "Анжи" - $180 млн*
3. "Динамо" - $125 млн*
4. "Локомотив" - $115 млн
5. "Спартак" - $105 млн
6. "Рубин" - $100 млн
7. ЦСКА - $90 млн
8. "Терек" - $70 млн
9. "Крилья Советов" - $48 млн
10. "Краснодар" - $45 млн
11. "Кубань" - $40 млн
12. "Волга" - $32 млн
13. "Ростов" - $31 млн
14. "Урал" - $26-29 млн
15. "Амкар" - $26 млн
16. "Томь" - $25 млн


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди
Бугун Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистоннинг...  438
Самвел Бабаян: "Вақти келса барини айтиб бераман..." Самвел Бабаян: "Вақти келса барини айтиб бераман..."
ЎФФ футболдан бутунлай четлатган мураббий Самвел Бабаяннинг терма...  247
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг