UZ

Сўнгги янгиликлар

07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   0 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  7 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  24 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0

Анонс: Аброр Имомхўжаев билан суҳбатни ўтказиб юборманг! Янгиликлар

Анонс: Аброр Имомхўжаев билан суҳбатни ўтказиб юборманг!

Бир неча кун олдин халқаро спорт журналистлари куни нишонланди.

Мана, 2-йил шу соҳада баҳолиқудрат қалам тебратяпман. Лекин, ҳали бирор марта спорт журналистикасига мўмай даромад илинжида, бойиб кетиш мақсадида кирган, юрган кишини кўрмадим. Мен бевосита мулоқотда бўлган ҳамкасб (устоз)ларнинг барчаси бошқа иш билан шуғулланса, кўпроқ даромад қилиши, яхшироқ яшаши мумкин. Лекин, кетиш ҳақида ўйламайди ҳам — ишини севганидан. Балки, шунинг учун бўлса керак, ҳар доим мазкур соҳа вакиллари мухлислар қалбидан чуқурроқ жой эгаллаган.

Масалан, яқинда сайтимизда "Афсонавий шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ҳозир қаерда?" сарлавҳаси билан хабар эълон қилинди. Устозимизнинг бугунги  машғулоти билан 30 мингдан ортиқ киши қизиққан ва улардан маълум қисми материал остига ўз шарҳини қолдирган. Эътиборли жиҳати, орадан ўн йиллар ўтса-да, Мирзаҳаким ака томонидан эфирларда айтилган фикрлар, ибора-ю қочиримларни ҳамон эсланмоқда.

Юқорида спорт журналистларининг спортни севиши ҳақида гапирдик. Улар орасида ўз устида ишлаб, мутахассис даражасига эришганлари талайгина: Бахтиёр Ширинов, Ойбек Юнусов, Алишер Никимбаев, Нодирхўжа Юлдашев, Мирзаевлар, Имомхўжаевлар, Аваз Бердиқулов, Санжар Ризаев... Юқоридагилар орасидан баъзилари ўз шахсий блогини юритиб, мухлислар билан алоқани сақлаб қолган бўлса, баъзилари матбуотда деярли кўриниш бермай қўйди. 

Шу туфайли улар билан уюштириладиган суҳбатлар футбол ишқибозлари учун қизиқ бўлишини тахмин қилдик ва янги — "Журналист минбари" рукнини бошладик. Лойиҳамизнинг биринчи сони эртага (Тошкент вақти билан 16:00) youtube'даги саҳифамизда эфирга узатилади. Дастлабки меҳмон — Аброр ака Имомхўжаев. Биз у киши билан журналистика, "Бунёдкор"даги 12 йил, ўзбек футболидаги "ўйинлар" ва ҳаёт ҳақида суҳбатлашамиз. Ўтказиб юборманг!

Championat.asia'нинг Youtube'даги саҳифасига аъзо бўлинг

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика