UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  1 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  0 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7

АНГЛИЯ - ИТАЛИЯ 1:2. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

АНГЛИЯ - ИТАЛИЯ 1:2. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Англия - Италия учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
 
АНГЛИЯ – ИТАЛИЯ 1:2
15 июнь. 03:00
Бош ҳакам:
Бьорн Куйперс (Голландия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Сандер Ван Рокел (Голландия), Эрвин Зеинстра (Голландия)
Захира ҳаками:
Вальтер Лопез (Гуатемала)

Англия:
1.Жо Харт, 2.Глен Жонсон, 3.Ллейтон Бэйнс, 4.Стивен Жеррард, 5.Гари Кэхилл, 6.Фил Жагиелка, 9.Даниэл Старриж (20.Адам Лаллана, 80), 10.Уэйн Руни, 11.Дани Уэлбек (21.Росс Баркли, 62), 14.Жордан Хендерсон (7.Жек Уилшер, 73), 19.Раҳим Стерлинг.

Италия:
12.Сальваторе Сиригу, 3.Жоржо Кьеллини, 4.Маттео Дармиан, 6.Андреа Кандрева (18.Марко Пароло, 80), 8.Клаудио Маркизио, 9.Марио Балотелли (17.Чиро Иммобиле, 73), 15.Андреа Барцальи, 16.Даниеле Де Росси, 20.Габриель Палетта, 21.Андреа Пирло, 23.Марко Верратти (5.Тиаго Мотта, 57).

Голлар:
Клаудио Маркизио, 35 - 0:1. Даниэль Старриж, 37 - 1:1. Марио Балотелли, 50 - 1:2.

Огоҳлантириш:
Стерлинг 90



                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          
ЯНГИЛАШ

90+5. Учрашув тугади. Италия илк турда ғалабага эришди.


90+3. Пирло!!! Унинг жарима зарбасидан йўллаган зарбасидан сўнг тўп даровза тўсинига тегиб қайтди
90+2.
Стерлинг Паролони йиқитгани учун огоҳлантирилди
90. Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди. Италия биринчи турда Англияни нокаут ёки мот қила оладими?
89.
Англия футболчилари фақат олис масофадан зарба беришмоқда. Ноаниқ, ноаниқ ва ноаниқ.
87. Зарбааааа! Руниииии! Ноаниқ!!
85.
Жеррард жарима тўпини амалга оширди, ноаниқ
82.
Италиянинг қарши ҳужуми. "Боруссия"га ўтган Иммобиле хатога йўл қўйди
81.
Инглизлар кўп бор оддий тўп оширишда техник хатоларга йўл қўйишмоқда... барчасига шошилиш сабаб
80. Ўзгариш. Англия.
Старриж ўз ўрнини Лалланага бўшатиб берди
79. Ўзгариш. Италия.
Кандреванинг ўрнига Марко Пароло тушди
76.
Бэйнснинг чап оёқда йўллаган зарбасини Сиригу қийинчилик билан бартарф этди. Руни бурчак тўпини амалга оширишда хатога йўл қўйди.
76.
Кьеллини Уэлбекни йиқитди, жарима тўпини инглизлар тепишади.
73. Ўзгариш. Италия.
Балотелли ўрнига Чиро Иммобиле тўшди
72.
Англия икки бор бурчак тўпини амалга оширишди, иккинчисида Глен Жонсоннинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
69.
Икки хил бутса кийиб олган Балотеллини Кэхилл йиқитди, бош ҳакам ҳимоячи билан яхшилаб гаплашиб олди
68.
Мана қарши ҳужум! Кандреванинг жарима майдони яқинидан йўллаган зарбаси дарвозага бормади, реклама шитига тегиб чиқиб кетди
68.
Италияни шу ҳисоб қониқтиради, шу боис улар тўпни ўзларида сақлаб туришга ҳаракат қилишмоқда
64.
Навбат Росс Барклига. Ёш футболчининг зарбасидан сўнг тўпни Сиригу қайтарди
64. Дармиан!
Бу футболчини биринчи бор эшитиб турганлар кўп, у эса ҳозир гол уришга яқин келганди.
63. РУНИИИИИИИИИИИИ! Қандай вазият!
Бэйнсдан тўпни қаблу қилиб олган Уэйн дарвозага зарба берди, тўпни дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди ва орқада турган видеокамерани синдирди, эҳ қиммат бўлса керак!
61. Ўзгариш. Англия.
Уэлбек ўрнига Росс Баркли тушди
60.
Старрижнинг зарбаси! Чап оёқда берилган зарба бироз ноаниқ кетди
59. Хавфли вазият!
Кандрева ўнг қанотдан тўпни ошриди, Балотелли зарба беришга уринди, аммо Харт тўпга биринчи бўлиб эга чиқди
57. Ўзгариш. Италия.
Верратти ўрнига Тиаго Мотта тушди
56.
Энди Жеррард рақиб жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам қатъий қарор қабул қилди: Пенальти йўқ
54. Зарбаааааааааа! Руни 17 метрдан дарвозанинг узоқ пастки бурчагига зарба берди, тўп бироз ноаниқ кетди!
52.
Уэлбек рақиб жарима майдони ичида Кьеллини билан тўқнашиб кетди. Бош ҳакам пенальти белгилаш учун асос йўқ деб ҳисоблади
50. Ўнг қанотдан Кандрева чап оёғи билан тўпни ҳаводан дарвоза ёнига оширди, барчадан баланд сакраган супер Марио боши билан дарвозани ишғол қилди - 1:2.



50. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ, Балотелли!
49.
Бейнс бурчак тўпини амалга оширди, тўпга ҳеч ким ета олмади
48. Старриж!!
20 метрлардан дарвозага йўлланган кучли ва аниқ зарбани Сиригу қайтарди
46. Иккинчи бўлим бошланди.

Дастлабки бўлим статистикаси билан танишинг:
Тўпни эгаллаб туриш: 40:60
Зарбалар: 6:8
Аниқ зарбалар: 3:3
Бурчак тўплари: 2:3
Ўйиндан ташқари ҳолат: 0:1
Қоида бузиш: 4:7


45+2.
Дастлабки бўлим тугади, ҳозирча 1:1. Танаффусда Уругвай ва Коста Рика ўртасидаги ўйинда урилган голларни томоша қилиб туринг. Манба

45+1. Охохо! Балотелли!! Марио тўпни жарима майдони ичида эгаллаб олди, Харт дарвозасини ташлаб чиқиб кетди, буни кўрган ҳужумчи чиройли тарзда тўпни дарвозага йўллади, аммо Фил Жагиелка боши билан ўз жамоасини голдан қутқариб қолди!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди

44. Дармиан!
Ҳимоячи жарима майдони ёнига келиб чап оёқда кучли зарба берди, ҳужумчи эмаслиги туфайли тўп анча ноаниқ кетди.

43. Қизиқ ҳолат. Англия терма жамоаси ҳисобни тенглаштирган вақтда жамоа физиотерапевти Гари Левин оёғини қайриб олди, уни шифохонага олиб кетишди.

41.
Хендерсоннинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди, яхшигина оғригандир.

38.
Иккала жамоага ҳам раҳмат! Уйқуси келганларни уйғотиб беришди. Давом этамиз.

37. Уэйн Руни чап қанотдан олдинга ўтиб тўпни жарима майдонига оширди, икки ҳимоячидан ўтиб кетган тўпни Старриж дарвозага жойлаб қўйди - 1:1.



37. ГОООООООООООООООООООООООООЛ. Старриж 1:1!!!

35. Бурчак тўпидан сўнг тўп Пирло томонга бораётганди, Андреа тўпни нафис, оҳиста ҳаракат билан ўтказиб юборди. Унинг ортида турган Маркизио кучли ва аниқ зарба билан Жо Хартни ожиз қолдирди - 0:1.



35. ГОООООООООООООООООООООООООЛ, Маркизио!!! 0:1!!!

33.Хавфли вазият!
Де Росси-Дармиан-Балотелли комбинациясидан сўнг Марио боши билан дарвозага зарба берди, кучсиз ва ноаниқ.

32.
Жеррард жарима тўпини амалга оширди, тўғри дарвозага йўлланган зарбадан сўнг тўпни Сиригу ушлаб олди.

30.
Ана холос! Стерлинг Кьеллини йиқитди. Матиз ва Булдозер тўқнашувида Булдозер жабр кўрди.

27.
Ҳозирги вақтга қадар Италия тўпни ўзида кўпроқ сақлаб турибди - 60:40.

26.
Дармиан 19 ёшли Стерлингнинг оёғига зарба берди, ёшларни эҳтиёт қилайлик

25.
Инглизлар иккала томондан бурчак тўпини амалга оширишди, ҳеч қандай наф чиққани йўқ.

24. Хавфли вазият!
Уэлбек ўнг қанотдан жарима майдонига кириб бориб Старрижга тўпни оширди, Барцалининг оёқларига теккан тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди

23. Балотеллининг зарбаси хавфли чиқди, бироз ноаниқ.

22.
Ўйинга қайтамиз, Уэлбек жарима майдони ичида йиқилиб тушди. "Ким йиқилса пенальти бериб ётишибдику нега сен бермадинг" дегандай ҳакамга қараб қўйди Уэлбек

21.
Ухлаб қолмасликнинг энг яхши йўли, ухлаш)

19. Бабам! Кандреванинг 20 метрлардан дарвозага йўллаган зарбаси Харт учун кутилмаган бўлиб чиқди, Жо тўпни қайтарди, лекин ушлаб қололмади.

17.
Италия жуда кўп бор ҳужумларни ўнг қанотдан ташкил қилмоқда. Дармиан ва Кандрева фаол

15.
Глен Жонсон! Чап оёқда дарвозага зарба берди, кучли лекин ноаниқ

13.
Старриж ўнг қанотдан олдинга ўтиб жарима майдонига кирди ва зарба берди, ҳимоячига тегиб секинлашди ва Сиригунинг қўлларига бориб тушди

12.
Бугун Кьеллини чап қанот ҳимоясида ўйнамоқда. Шу боис кўп бор олдига ўтиб шерикларига тўпни оширмоқда

11.
Италянлар ҳимояда хатога йўл қўйишди, Уэлбекнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ҳам хато бўлди

10.
Буффон майдонга тушмагани учун Италияни Чак Норрис Пирло сардор сифатида майдонга бошлаб тушди.

9. "
Торино"да ўйнайдиган Дармиан ўнг қанотда анча фаол ўйнамоқда. Ҳимоядаям, ҳужумдаям...

8. Италиянинг ҳужуми!
Дарвозага зарба берадиган мард топилмади, Пирло тўпни жарима майдонига олиб кираётганда тўп Жонсоннинг қўлига тегди, бироқ унинг қўли танасига ёпишиб тургани учун голландиялик ҳакам хуштагини чалгани йўқ.

7.
Томонлар ҳеч қандай текширувларсиз ўйинни бошлаб юборишди, баҳс зерикарли эмас.

5. ЗАРБАААА!
Хендерсоннинг даҳшатли зарбасини Сиригу қайтарди! Қойил, иккаласигаям

3. ВУҲ! Раҳим Стерлинг! Кичкинагина футболчи чамаси 20 метрлардан дарвозага зарба берди, тўп Сиригу қўриқлаётган дарвоза тўрининг ташқи томонига тегиб қайтди.

2.
Маттео Дармиан ўнг қанотдан олдинга ўтиб тўпни жарима майдонига оширди, Кэхилл тўпни осмонга тепиб юборди

1.
Италия ҳужум билан бошлади, Балотелли, сўнгра Дармиан тўпга ета олмади.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!


- Ўйинни кўк кийимда ҳаракат қиладиган Италия терма жамоаси бошлаб беради. Инглизлар оппоқ формада.

- Диққат, Италия мадҳияси, улар мадҳияни ўзгача куйлашади! Кутилганидек бўлмади, афсус. Аммо майдонда иккала жамоа ҳам ажойиб ўйин кўрсатишса бўлди, асосийси ҳам шу аслида.

- Биринчи бўлиб инглизлар мадҳияни куйлашмоқда.

- Бьорн Куйперс бошчилигида Англия ва Италия миллий терма жамоалари "Арена Амазония" стадионига чиқиб келишди.

- Стадион тунелида эса иккала жамоа футболчилари кўриниш беришди. Рой Хожсон Пирло билан илиқ сўрашб қўйди. Қойил, Хожсон захира ўриндиғидаги барча италиялик футболчи билан сўрашиб чиқди, "салом шоҳ хурсандман, салом шоҳ"...

- Стадионга йиғилган маҳаллий мухлисалар турли плакатларни кўтариб олишган. Улар орасида "Манаус шаҳри Англияни севади", "Мен Жеррардни севаман" деган плакатлар ҳам борлиги диққатимизни тортди. Ҳа... севги Бразилияда ҳам севги...

- Ухлаб қолмаган мухлислар саҳифа тагига бугунги тахминий ҳисобларини ёзишлари мумкин.

- Англия ва Италия бугунга қадар 24 бор куч синашишган. Кичик устунлик "Скуадра Адзурра" томонида 9та ғалаба. Инглизлар ҳисобида эса 8та ғалаба мавжуд. 7 бор томонлар дуранг қайд этишган. Тўплар нисбатида эса Туманли альбион вакиллари олдинда: 30-27

Охирги ўйин (15.08.2012) :
Англия – Италия - 2:1 (Ягиелка, Дефо - Де Росси)

- Телешарҳловчиларга маза. Улар ухлаб қолаётган мухлисларни уйғотиб юбориш учун баландроқ гапиришса кифоя... бизда бундай имконият йўқ)

- Ассалому алайкум қадрли, футболга содиқ мухлислар! Соат тунги 3 бўлаётганига қарамай Англия ва Италия ўртасидаги ўйинни кутиб ўтирган ўқувчилар олдида бош эгаман. Ушбу учрашувни Нарзулла Сайдуллаев ёритиб боради.

- Ўйин соат 03:00да бошланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика