UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Гризманн қайтди  0 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  10 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  19 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1

Англия. 28-тур. "Саутгемптон" - "Ливерпуль" 0:3 Янгиликлар

Англия. 28-тур. "Саутгемптон" - "Ливерпуль" 0:3

Англия премьер лигасининг 28-туридан ўрин олган "Саутгемптон" - "Ливерпуль" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.
Саутгемптон – Ливерпуль 0:3
1 март, 22.30, «Сент-Мэрис»
Голлар:
0:1 – 16 Суарес,  0:2 – 58 Стерлинг  (Суарес), 0:3 - 90+4 пенальти Жеррард
Саутгемптон – Боруц, Чемберс, Фонте, Ловрен, Шоу, Корк (Ваньяма, 77), Шнайдерлин, Жей Родригес, С. Дэвис (Г. Рамирес, 46), Лаллана, Ламберт (Галлахер, 76).
Ливерпуль – Миньоле, Фланаган, Шкртел, Аггер, Жонсон, Хендерсон, Жеррард, Аллен, Коутиньо (Стерлинг, 57), Суарес, Старридж (Аспас, 85).
Огоҳлантиришлар: Хендерсон (69), Ваньяма (84), Жеррард (86).

                           МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
             

ЎЙИН ТУГАДИ. "Ливерпуль" сафардан йирик ғалаба билан қайтмоқда. Учрашувни биз билан бирга кузатиб борган барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

90+4 дақиқа. ГООООООООООООООООЛ. Стивен Жеррард 0:3
90+4 дақиқа. Пенальти! Фонте ўз жарима майдони ичида Суаресни қўполлик билан тўхтатди
90+3 дақиқа.
Лаллананинг зарбасидан сўнг тўп Аггерга тегиб қайтди
90+2 дақиқа. Суарес бироз оқсоқланмоқда, оғир жароҳатга ўхшамайди
90 дақиқа. Ўйинга 4 дақиақ қўшиб берилди
87 дақиқа. "Ливерпуль" тўпни ўзида сақлаб туриб ўйин тугашини кутмоқда.
85 дақиқа. Огоҳлантириш. "Ливерпуль". Стивен Жеррард
84 дақиқа. Ўзгариш. "Ливерпуль". Старридж ўз ўрнини Яго Аспасга бўшатиб берди
83 дақиқа. Огоҳлантириш. "Саутгемптон". Виктор Ваньяма
81 дақиқа. Мезбонлар жарима тўпига эга бўлишди. Жарима майдонига ҳаволатиб узатиб берилган тўпни Галлахер боши билан дарвозага йўллади. Ноаниқ.
79 дақиқа. Гастон Рамирес бурчак тўпини амалга оширди, Миньоле тўпни муштлари билан қайтариб юборди
78 дақиқа. Глен Жонсон ҳужумга ўтиб қоида бузди.
75 дақиқа. Ўзгариш. "Саутгемптон". Ламберт ўрнига Галлахер, Корк ўрнига Ваньяма майдонга тушди
73 дақиқа. "Ливерпуль" ҳужум қилишда давом этади. Луис Суареснинг бу сафарги зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
72 дақиқа. Жеррарднинг 20 метрлардан йўллаган кучли зарбасидан сўнг тўпни Боруц қайтарди. Бурчак тўпидан Суарес тўпни тўғри дарвозага йўллади. Посбон яна ўзини кўрсатди.
71 дақиқа. Хавфли вазият! Суарес тўпни рақибдан олиб қўйиб жарима майдони ичига кириб борди. Қулайроқ вазиятда турган Старридж томон узатилган тўп йўлига ҳимоячи ғов бўлди. Такрорий зарбани Хендерсон осмону фалакка йўллади.
69 дақиқа. Огоҳлантириш. "Ливерпуль". Жордан Хендерсон
67 дақиқа. Суарес-Старридж жуфтлиги фойда келтириши мумкин эди. Бироқ Даниел дарвозабонни алдаб ўтиб ўткир бурчакдан дарвозага аниқ зарба бера олмади.
65 дақиқа. Жей Родригес ўнг қанотда Жонсонни алдади, лекин Аггер тўпни ундан олиб қўйди.
63 дақиқа. Ўйин темпи тушди, тўп асосан мезбонларда
60 дақиқа. Суарес жарима майдони ичига кириб бориб марказга тўпни оширди, ҳозиргина майдонга тушган Стерлинг дарвозани ишғол қилди - 0:2.
59 дақиқа. ГООООООООООООООООООООООЛ. СТЕРЛИНГ 0:2



58 дақиқа. Ўзгариш. "Ливерпуль". Коутиньо ўрнига Рахим Стерлинг майдонга тушди
58 дақиқа. Деян Ловрен Суаресга эркин ҳаракат қилишга имкон бермаяпти, бурчак тўпини Коутиньо амалга оширди. Ноаниқ. 
57 дақиқа. Коутиньонинг пасини Чамберс тўхтатди.
55 дақиқа. Старридж икки ҳимоячи орасидан тўпни олиб қўйшига уринди, бўлмади Фонте унга имкон бермади
52 дақиқа. Лаллана кучсиз лекин аниқ зарба берди, тўпни Миньоле ортиқча қийинчиликсиз ушлаб қолди.
51 дақиқа. Стивен Жеррарднинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб қайтди.
49 дақиқа. Рахим Стерлинг майдонга тушишга тайёрланмоқда
48 дақиқа. Мезбонлар иккинчи бўлимни ҳам ҳужумкор тарзда бошлашди.
46 дақиқа. Ўзгариш. "Саутгемптон". Стивен Дэвис ўрнига Гастон Рамирес майдонга тушди

45+2 дақиқа. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 0:1. Танаффус
45 дақиқа.
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
42 дақиқа. Хавфли вазият! Шоу чап қанотда тўпни эгаллаб олиб ҳужумга ўтди. Унинг тўп узатишидан сўнг Ламберт дарвозага зарба берди, 5 метрлардан йўллаган зарба йўлига Миньоле тўғаноқ бўлди
40 дақиқа. Суарес тўп билан олдинга борди ва ноаниқ пас берди, энди ҳужум қилиш навбати мезбонларда
38 дақиқа. Майдон эгалари гол ўтказиб юборганларидан сўнг ҳисобни тенглаштиришга ҳақли ўйин намойиш этишди.
33 дақиқа. "Саутгемптон" ўнг қанотдан ҳам, чап қанотдан ҳам ҳужум қилишда давом этмоқда. Жей Родригезнинг зарбаси ўта ноаниқ бўлди.
30 дақиқа. Хавфли вазият! Ламбертнинг бош билан ошириб берган тўпидан сўнг Лаллана яқин масофадан дарвозага зарба берди. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди!
28 дақиқа. Чамберснинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпидан сўнг Лаллана тўпга зарба бера олмади.
26 дақиқа. "Саутгемптон" футболчилари тўпни ўзида сақлаб туришибди ва аста секин ҳужумга ўтишмоқда. "Ливерпуль" бироз тинчлангандек
24 дақиқа. Шоунинг пасидан сўнг Ламберт зарба берди, тўп ноаниқ кетди.
22 дақиқа. Ўнг қанотда ўйнаётган Старридж ҳимоячиларга кун бераётгани йўқ.
20 дақиқа. Луис Суарес 18 метрлардан белгиланган жарима тўпини амалга оширди, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.
18 дақиқа. "Ливерпуль" ҳужум қилишда давом этади, мезбонлар қийинчилик билан ҳимояланишмоқда
16 дақиқа. Ҳимоячилар хатосидан фойдаланган уругвайлик ҳужумчи дарвозабон қаршисида туриб осонлик билан ҳисобни очди - 0:1.

16 дақиқа. ГОООООООООООООООЛ. ЛУИС СУАРЕС 0:1



13 дақиқа. Мезбонлар ҳужумга ўтишга уринишмоқда. Лаллана фаол ўйнамоқда, унинг тўп узатишини ҳимоячилар қайтариб юборишди
10 дақиқа. Тўп майдон марказида.
8 дақиқа. Фланаган ва Люк Шоу ҳаво жангида тўқнашиб кетишди. Шоуга шифокорлар ёрдам беришмоқда.
7 дақиқа.
"Ливерпуль" кетма кет уч марта бурчакдан тўп тепди, учала ҳолатда ҳам ҳимоячилари фаол ўйнашди.
6 дақиқа. Хавфли вазият! Старридж ўнг қанотдан олдинга ўтди ва Суаресга тўп оширди, Фонте тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди.
5 дақиқа. "Саутгемптон"нинг биринчи ҳужуми хавфли бўлди, лекин зарба берадиган футболчи топилмади.
4 дақиқа. Коутиньонинг пасидан сўнг ҳимоячилар тўпнинг Суаресга етиб боришини олдини олишди
1 дақиқа. "Ливерпуль" ҳужумга ўтди, Суарес рақиб жарима майдони ичида ҳимоячини алдаб ўта олмади.
22:30. ЎЙИН БОШЛАНДИ
22:00. Жамоалар таркиби маълум


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика