UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  15 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  65 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Андрей Фёдоров: "ПФЛ регламенти туфайли бугун легионеримиз захирада қолди" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "ПФЛ регламенти туфайли бугун легионеримиз захирада қолди"

"Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров "Навбаҳор" билан ўйиндан кейин ПФЛ регламенти борасида фикр билдирди.

- Арслонмурод Аманов фақат захирадан майдонга тушмоқда. Бунга ПФЛ регламенти сабабми ёки бошқа сабаб борми?
- Агар у тайёр эмас десам хато бўлади. Арслонмурод тайёр, бутун ҳафта давомида яхши ишлади. Аммо бугун унинг захирада қолгани кўпроқ регламент туфайли бўлди. Бу билан Азиз Амонов ёмон ўйнади демоқчи эмасман. У ҳам ҳаракат қилди. Азиз олимпиячилар сафида 3 ой давомида шуғулланди, шу боис жамоага қўшилиб кетишда қийинчиликка дуч келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилги Суперлига регламентига клублар сафида 1997 йилда туғилган футболчи камида 45 дақиқа ўйнаши шарт этиб белгиланган. Азиз Амонов 1997 йилда туғилган.

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика