UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  36 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  2 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  6 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  10 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  21 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  13 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  6 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  16 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  3 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  13 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0

"Андижон"дан янада дадилликни кутамиз Янгиликлар

"Андижон"дан янада дадилликни кутамиз

Мана юртимизда футбол мавсумини ҳам якунлаб олдик. Мавсум давомида "Бунёдкор"га осон бўлди деб бўлмайди.
Чунки унинг ортидан "Локомотив" ва "Насаф" жамоалари чемпионни изма-из таъқиб қилиб келишди. Қолган жамоалар ҳам етакчиларга қарши ўйинларда ўзларини йўқотиб қўймадилар. Дадиллик билан тўп сурдилар. Лекин бундай дадилликни "Андижон" жамоасида кўрмадим. Биринчи лигадан олий лигага кайтишга муваффақ бўлган "Андижон" "қалдирғочлар"га қарши ўйинда заиф томонларини очиб берди десак муболаға бўлмайди. Азамат Абдураимов шогирдлари ўйинда ҳар томонлама енгилишди. Ўйин шоу бўлгани учун дуранг натижа қайд этилгандир. Аммо жамоа бу кетишда олий лигада ўз олдига қўйган мақсадига ета олмайди. Тўғри, мавсум энди тугади, футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилди дейишингиз мумкин. Аммо андижонликлар ўз ўйинларини кучайтиришга эришмасалар муваффақият қозона олмайдилар. Энг биринчи навбатда ҳимоя ва ҳужум чизиғини кучайтириш керак. Ҳимояда жамоа кўплаб хатоларга йўл қўймокда.

Биринчи лигада "Андижон" кам гол ўтказиб юборди дейишингиз мумкин. Аммо жамоаларнинг кучига ҳам эътибор қаратиш лозим. Биринчи лига баҳслари давомида нисбатан кучсиз жамоаларга қарши кечган баҳсларда "бургутлар" ортиқча қийинчиликка дуч келишмади. Кўплаб голлар киритди. Бу улар учун одатий ҳолга айланиб колган эди. Битта ўйин билан жамоанинг заиф ҳимоя чизиғини кўришга муваффақ бўлдим. Тажрибали ҳимоячиларни жалб этиш орқали жамоа фақат ютиши мумкин. Кейинги масала бу ҳужум чизиғи. Бу масалани бош мураббий ижобий ҳал этиши тарафдориман. Жамоада олдинда туп сурадиган ягона тажрибали ҳужумчи бу Лочин Солиевдир. Бу ҳужумчи биринчи лига баҳсларида тўпурарлик маҳоратини яна кўрсатиб берди. Жамоанинг энг кўп гол урган ҳужумчисига шерик сифатида маҳоратли ўйинчиларни жалб этиш керак. Шунда клуб олий лигада ўз мақсадига етиши мумкин.

Ҳозирда "Андижон"да ёшларга куп эътибор қаратиляпти. Жамоанинг аксарият ўйинчилари ёшлардан иборат. Бу албатта қувонарли ҳолат. Азамат Абдураимов ҳам ўз интервьюларида олий лигада ёшларга таянамиз деб кўп таъкидламокда. Бу ҳам тўғри. Энди жамоага легионер футболчиларни таклиф этишга эътиборни қаратиш керак. Қаердаги легионер эмас, жамоа учун фойда келтирадиган тажрибали легионер керак.

Хулоса килиб айтадиган бўлсам, жамоа ўз олдига мақсад қўяр экан, унга етишиш учун катта меҳнат қилиши талаб этилади. Шундай экан жамоани рақобатбардош қилиб шакллантиришга бел боғлаётган мураббийга омад тилаб қоламиз.

Фарғонадан Комилжон Икромов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика