

Хабарингиз бор, (U-22) ёшлар терма жамоамиз 19-25 июнь кунлари Хитойда ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Мазкур йиғин чоғида терма жамоамиз мезбонларга қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Хитойда ташкил этилган хориж йиғинида Мирабдуллаев ҳам иштирок этади. Шу боис ҳимоячимиз 17 июнь куни ёшлар терма жамоаси ихтиёрида бўлади. Мазкур йиғин натижасида Мирабдуллаев 22 июнь куни "Андижон" - "Нефтчи" жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган водий дербисида иштирок эта олмайди.



