UZ

Сўнгги янгиликлар

14:37"Чанчун Ятай" - "Жиангсу Саинти" ўйини якунланди. Исмиолов 45 дақиқа ўйнади (+ФОТО)  4 14:23Ўзбекистон U-19 - БАА U-19 учрашувлари “Бунёдкор” стадионида ўтказилади, чипта нархи 10000 сўм  8 14:21Мейвезер клубидаги Санжар Раҳмонов тонгда жанг қилди  1 14:19Райола: "Болаларим катта бўлиб қолди, менга пул керак"  7 13:49Зидан ўзини дунёнинг энг кучли мураббийи деб ҳисобламайди  9 13:39Бухородаги баҳсли пенальти, нопрофессионаллик...  81 13:24"Нефтчи" ПФК пахта теримида иштирок этди ФОТО  12 12:45«Барселона» — «Малага» учрашувига Мессининг қиёфадоши келди ФОТО  6 12:40Гилфи Сигурдссон: "Умид қиламанки Россияда ҳам мухлисларимизнинг овози эшитилади"  5 11:57«Арсенал» «Интер» билан бир футболчи учун курашади  3 11:35ОФК вакили Олмалиққа ташриф буюрди  3 11:23Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Setanta Sports, Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  9 11:02ВИДЕО. "Сўғдиёна" - "Металлург" 3:2  1 10:48ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Бунёдкор" - "Шўртан" 3:1  4 10:27Mirror: Агар «Вест Хэм» Билични ишдан бўшатса Манчинини олиб келади  5

“Андижон” биринчи давра ғолиби Янгиликлар

“Андижон” биринчи давра ғолиби

Биринчи лагада ўтган душанба куни иккинчи босқичнинг 1-давра баҳслари ниҳоясига етди.
Дастлабки босқичдан кейин Шарқ ва Ғарб минтақасида 8тадан жамоа олий лига йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда. Ана шу жамоалар 1-даврада саккизта ўйинни ўтказиб бўлдилар. Гарчи айни пайтда турнир жадвалида “Андижон” “Машъал”дан сўнг 2-ўринни банд этиб турган бўлса-да, Азамат Абдураимов шогирдлари жуда фаол ўйин ўтказиб биринчи давра ғолиби бўлишди.

Биринчи даврада андижонликлар 8та ўйиннинг 7тасида ғалаба қозонишди ва фақат битта учрашувда имкониятни бой беришди холос. Натижада жамоамиз 1-даврада ҳаммадан кўп 21 очко жамғарди. “Машъал” эса 6та ўйинда зафар қучиб, икки бор мағлубиятга учради ва 18 очко тўплаб иккинчи бўлди. Бундан ташқари сермаҳсуллик борасида ҳам “Андижон” футболчилари етакчилик қилишди. Андижонликлар ўтказилган саккиз учрашувда рақиблар дарвозасини 27 марта ишғол этишди. Ўз дарвозасидан 5та тўп ўтказиб юборишди. “Машъал” эса 22та гол уриб, дарвозасидан 6та тўп олиб чиқди. Абдураимов шогирдлари “Орол” ва “Зарафшон” дарвозаларига 7тадан тўп киритишди. Шунингдек, “Хорзам” ва “Регистон” жамоалари билан бўлган учрашувларда ҳам йирик ғалабаларни қайд этишди.

Биринчи даврада Лочин Солиев ва Алишер Тўхтасинов тўпурарлик маҳоратларини намойиш этишди. Иккала футболчи ҳам ўз ҳисобига 7тадан гол ёзиб қўйдилар. “Зарафшон” билан баҳсда Солиев покерга эришганини таъкидлаб ўтиш жоиз. Қолаверса, Тўхтасинов ҳам, Солиев ҳам кетма-кет учта ўйинда майдонни голсиз тарк этишмади. Шунингдек, 1-даврада Баҳром Абдураҳимов 3та, Акмал Жўрабоев, Расул Раҳмонов ва Даврон Турсунов иккитадан гол уришди. Қолаверса, Асқар Жадигеров ва Сардор Соипов ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишди.

Биринчи даврада “Андижон”нинг 11 нафар футболчиси ҳакамлар томонидан сариқ, Алишер Тўхтасинов эса қизил карточка билан жазоланди. Ҳимоячи Асрор Раҳмонов ва ҳужумчи Акмал Жўрабоев ҳисобида айни дамда 3тадан сариқ карточка бор. Шунингдек, Бекзод Ғозиевда иккита, А.Қаюмов, Д.Турсунов, Ф.Ҳасанбоев, С.Смородин, Р.Раҳмонов, И.Ибрагимов, А.Азизов ва Р.Қодировда битта сариқ карточка бор.



  Биринчи давра якуний жадвали

Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н О
1 Андижон  8 7 0 1 27-5 21
2 Машъал 8 6 0 2 22-6 18
3 Хоразм 8 5 2 1 16-7 17
4 Қўқон-1912 8 5 1 2 14-7 16
5 Зарафшон 8 5 1 2 20-15 16
6 Спартак 8 5 0 3 20-11 15
7 Истиқлол 8 4 2 2 13-10 14
8 Регистон 8 4 1 3 13-14 13
9 Чуст-Пахтакор 8 4 0 4 11-13 12
10 Оқтепа 8 3 2 3 13-15 11
11 Косонсой 8 3 1 4 10-15 10
12 Шердор 8 2 1 5 9-16 7
13 НБУ-Осиё 8 2 1 5 5-17 7
14 Аланга 8 1 1 6 6-10 4
15 Пахтакор-2 8 1 0 7 8-27 3
16 Орол 8 0 1 7 5-21 1

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 25-тур. "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ғалаба қозонди Олий лига. 25-тур. "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ғалаба қозонди
Бугун олий лигада 25-турнинг учта ўйини ўтказилди.   308
Расман: БАА билан ўйинда Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлади Расман: БАА билан ўйинда Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлади
Ўзбекистон терма жамоасини БААларидаги ўртоқлик учрашувига Рўзиқул...  138
Олий лига. "Пахтакор" Бухорода ғолиб бўлди Олий лига. "Пахтакор" Бухорода ғолиб бўлди
Олий лиганинг 25-турида "Бухоро" ўз уйида...  149
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: