UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  5 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  15 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналду катта миқдорда товон тўлайди  1 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  0 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  58 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  12 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  48 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  15 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   11 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2

"Андижон" 15 декабрга қадар таътилда Янгиликлар

"Андижон" 15 декабрга қадар таътилда

Бу йил биринчи лигада муваффақиятли иштирок этиб кучлилар сафига қайтган “Андижон” жамоаси футболчилари қишки таътилга чиқишди.
Хабарингиз бор, 13 ноябрь куни “Соғлом авлод” стадионида “Андижон” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасида хайрия учрашуви бўлиб ўтди. Қолаверса, шу куни жамоамиз мавсум якунига доир байрам кечасини ўтказди. Ана шу банкетдан сўнг футболчилар 15 декабрга қадар қишки таътилга чиқдилар.

Келаси мавсумда “Андижон” олий лигада иштирок этиши боис жамоа шунга яраша тайёргарлик кўради. 15 декабрдан бошланадиган дастлабки йиғин Андижонда олиб борилади. Ушбу йиғинда асосан футболчиларнинг тикланиш жараёни ўтказилади. Жорий мавсумда ижарага олинган Сергей Смородин, Андрей Сидоров, Акмал Турсунбоев (барчаси “Пахтакор”), Акром Комилов (“Бунёдкор”) ва Сардор Соибов (“Нефтчи” каби футболчилар ўз клублари ихтиёрига қайтишди. Ҳозирча жамоани ҳеч ким тарк этгани йўқ. Албатта, янги мавсумга тайёргарлик бошланганда мураббийлар таркибни кучайтиришни мақсад қилишган. Шу боис мавсумлар оралиғида “Андижон” жамоасида ҳам ўзгаришлар бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика