UZ

Сўнгги янгиликлар

17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  2 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  3 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  1 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  5 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8

Андижонликлар бош соврин соҳиби Янгиликлар

Андижонликлар бош соврин соҳиби

Собиқ FIFA рефериси Тоир Ташмухамедов ташаббуси билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси ижроия қўмитасининг фахрий аъзоси, ўзбек футболининг ҳақиқий фидоийси ва жонкуяри Жўра ота Хоназаров хотира турнири анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.

19-бор ташкил этилган бу йилги мазкур мусобақада 2005 йилда туғилган ўсмирлардан иборат 22 та жамоа 4 минтақага бўлинган ҳолда ғолиблик учун ўзаро баҳс юритишди. 

Гуруҳ учрашувлари Тошкент вилоятининг Ғазалкент ва Қизилтоғ шаҳарларида шунингдек, Аҳмад Яссавий ва Алишер Навоий номли стадионларда уюштирилди. Ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаган Спорт ўйинлари тури ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби жамоаси, Зангиота, Андижон ва Чирчиқ жамоалари кейинги босқич йўлланмаларини қўлга киритишди. 29 июнь куни Юқоричирчиқ туманидаги Аҳмад Яссавий номли стадионда ярим финалнинг дастлабки тўқнашувида спорт ўйинлари тури ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби жамоаси зангиоталик тенгқурларини йирик 3:0 ҳисобида доғда қолдиришди. 

Водийдан ташриф буюрган андижонлик ёш футболчилар Чирчиқ жамоаси билан куч синашиб, 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Кеча Қизилтоғ шаҳарчаси стадионида совринли поғоналарни эгаллаган жамоалар номини аниқлаб берди. Жумладан, 3-ўрин учун кечган қарама-қаршиликда чирчиқлик ёш футболчилар Зангиота жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. 

Финалда эса спорт ўйинлари тури ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби жамоаси Андижон шаҳри вакиллари билан рўбарў келишди. Кескин ва муросасиз ўтган учрашувда меҳмонларнинг қўли баланд келди, 0:2. Турнирнинг тақдирлаш маросимида таниқли спорт шарҳловчиси Ахбор Имомхўжаев, собиқ “пахтакор”чи Шамил Яфаров ҳамда ЎФА мутахассиси Ойбек Юнусовлар иштирок этишди. 

Мусобақа ташкилотчилари ва ҳомийлар томонидан таъсис қилинган дипломлар, медаллар ҳамда эсдалик совғалари ўз эгаларига топширилди. Қолаверса, Қизилтоғ маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари турнир давомида ўзларининг чиройли ҳаракатлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган ёш футболчиларга алоҳида совринларни топширишди.

Қуйидагилар турнирнинг “энг яхшилари” деб топилишди:

“Энг яхши дарвозабон” – Аҳмаджонов Отабек (Андижон)

“Энг яхши ҳимоячи” – Толибжон Тўхтасинов (Зангиота)

“Энг яхши ярим ҳимоячи” – Ахмедзянов Аброр (Чирчиқ)

“Энг яхши ҳужумчи” – Жасур Файзуллаев (Спорт ўйинлари тури ва енгил атлетика бўйича ИБЎСМ)

“Энг яхши тўпурар” – Азизбек Усмонов (Андижон)

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика