"Андижон" қуйи лига вакили билан ўртоқлик учрашуви ўтказди

Narzulla Saydullayev
5 июн 2020, 13:35
Суперлига рестартига Янгиер шаҳрида тайёргарлик кўраётган Виктор Кумиков бошчилигидаги "Андижон" жамоаси кеча биринчи лига вакили "Нефтгазмонтаж" клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Ушбу учрашувда Виктор Балютович қуйидаги таркибни синаб кўрди:

Биринчи бўлимдаги таркиб: Аслонбек Аҳроров, Дмитро Зозуля, Усмонали Исмоналиев, Хушнудбек Авилов, Азамат Исроилов, Жаҳонгир Абдумўминов, Абдуллоҳ Олимов, Фарҳод Бекмуратов, Муҳаммад Юлдашев, Жамшид Ҳасанов, Артём Литвяков.

Иккинчи бўлимдаги таркиб: Исломбек Абдуллаев, Асилбек Азизов, Нодир Мавлонов, Эммануэль Аривачукву, Фарҳод Мираҳматов, Бахтиёр Қосимов, Ибэ Окоро, Қаҳрамон Баҳодиров, Тимур Усманов, Сирож Мелиев.

Назорат учрашувида вакилларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Киритилган голларга Абдуллоҳ Олимов, Фарҳод Бекмуратов ва Бахтиёр Қосимовлар муаллифлик қилишди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Андижон” матбуот хизмати