UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  0 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  1 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  3 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  15 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16

Анчелотти: "Златан, сени "Наполи" кутмоқда" Янгиликлар

Анчелотти: "Златан, сени "Наполи" кутмоқда"

"Наполи" бош мураббийи Карло Анчелотти А Сериянинг 8-тури доирасида "Верона"га қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Концентрацияни йўқотиб қўймасдан, худди бугунги каби ақлли ўйин намойиш қилишимиз керак. Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан кейин биз унчалик фаол ҳаракат қила олмадик.

Милик эса термаси таркибида урган голи ўзига бўлган ишончни қайтариб берди ва у бугун зўр ўйнади. Ди Лоренцо эса бизни хайрон қолдиришда давом этмоқда. Уни қайси пайт майдонга туширсак ҳам, доимо яхши ўйин кўрсата олади. Фабиан Руис ҳамда Зелиньскиларнинг шарофати билан биз хилма хил ўйин кўрсата оляпмиз.

Ибрагимовичнинг сўзлари (олдинроқ футболчи Марадонанинг "Наполи"даги рекордидан ўзиб кета олишини айтганди) ҳақида нима дейишим мумкин. Унга қўнғироқ қиламан ва "Наполи" уни кутаётганини айтаман. У МЛСда яхши ўйин кўрсатмоқда", - деди Анчелотти.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика